Элчи Спратлен хоним Хотин-қизлар тарихи ойлиги доирасида 17 апрель куни Тамара Хоним Уй-музейига ташриф буюрди.
Тамара Хоним (асли Тамара Петросян) Совет Ўзбекистони давридаги таниқли шахс эди. 1929 йили мамлакат феодал исломий давлатдан Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси сари ўтаётган оғир даврда, бу аёл биринчилар қаторида, ўлим жазоси таҳдиди остида, хотин-қизларнинг паранжини бекор қилиш бўйича ҳақ-ҳуқуқлари учун жасурона курашди.

2008 йилда Тамара Хоним Уй-музейи ушбу биринчилар қаторида паранжи ташлаган раққоса аёл ҳаёти ҳақида ҳужжатли равишда ҳикоя қилувчи кўргазма намуналарнинг бой тўпламини жонлантириш ва қайта тиклаш учун Элчининг Маданий Меросни Сақлаш Фондидан 34 000 АҚШ доллари миқдорида грант олган. Уй-музей директори Зубайда Музафарова Элчи Спратлен хонимни музей билан яқиндан таништирди.
