Махсус элчи вазифасини бажарувчи Арсалан Сулеманнинг Ўзбекистонга ташрифи

Пресс-релиз

Воиз идораси

Вашингтон, К.О.

14 октябрь 2016 йил

Махсус элчи вазифасини бажарувчи Арсалан Сулеман
Махсус элчи вазифасини бажарувчи Арсалан Сулеман

Ислом ҳамкорлик ташкилотига махсус элчи вазифасини бажарувчи Арсалан Сулеман 17-22 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Сафар давомида у Тошкентда бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этади.

Ўзбекистонда элчи Сулеман юқори лавозимли расмийлар ва диний жамоаларнинг вакиллари билан учрашади. Шунингдек, у Тошкент ислом университети ўқитувчи ва талабалари билан ҳам кўришади. У Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги мамлакатнинг ўзига хос бой анъаналарини намойиш этувчи бир нечта машҳур диний ва маданий мерос объектларини бориб кўради.

Сафар билан боғлиқ бошқа тафсилотлардан бохабар бўлиш учун махсус элчи Сулеманнинг Твиттердаги аккаунти @Arsalan_Suleman ёки Office of Religion and Global Affairs’ web site вебсайтини кузатиб боринг.