Одам савдоси бўйича 2021 йилги ҳисобот: Ўзбекистон

Ўзбекистон (2-босқич)

Ўзбекистон ҳукумати одам савдосини бутунлай бартараф қилишга оид минимал стандартлар талабларига ҳам тўлиқ жавоб бермайди, бироқ бунга эришиш учун тинмай саъй-ҳаракат қилмоқда. Ҳукумат COVID-19 пандемиясининг одам савдосига қарши курашиш потенциалига таъсирини ҳисобга олиб, ўтган ҳисобот даврига нисбатан саъй-ҳаракатларнинг умумий тарзда ўсганини намойиш этди, шунинг учун Ўзбекистон 2-даражагача кўтарилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар сирасига жабрдийдаларни ҳимоя қилишнинг такомиллаштирилган протоколларини ўз ичига олувчи одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги янги қонун қабул қилиниши; жиноят кодексига мажбурий болалар меҳнатини биринчи жиноят сифатида аниқ жиноят деб белгилаш мақсадида тузатишлар киритилгани; олдинги йилларга нисбатан кўпроқ жабрдийдалар аниқлангани; олдинги ҳисобот даврига нисбатан анча кўп одамфурушлар иши тергов қилингани, жиноий жавобгарликка тортилгани, судланиб, уларга нисбатан ҳукм чиқарилиб, бу сўнгги олти йилда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг илк марта миқдори ошгани ҳамда биринчи марта амалдор шахсларнинг пахти йиғим-терими вақтидаги жиноятларга алоқадорлигига оид потенцил ишлар жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида судга оширилгани киради. Ҳокимият идоралари яна илгари кўпинча одам савдосига тенглаштирилган ҳамда Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий можаролар ҳудудида эксплуатация шароитида яшаган ўзбекистонлик юзлаб аёллар ва болаларни мамлакатга қайтариб олиб келиш ва уларни жамиятга реинтеграция қилиш борасида ишончли ҳимоялаш ва хизматлар кўрсатиш бўйича янги саъй-ҳаракатларни амалга оширди; пандемия даврида тахминан ярим миллион ишсиз меҳнат мигрантига ишлаш имкониятларини яратиб бериб, аҳолининг заиф гуруҳлари ўртасидаги юқори хатарларни юмшатди ҳамда давом этаётган механизациялаш ва хусусийлаштириш тадбирлари, меҳнат амалиёти устидан назорат кучайтирилиши, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотларга мониторинг қилиш имкониятини кенгайтириш ва бошқа омиллар орқали иш кучи миқдори ошганига қарамай, йиллик пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнат ҳолатлари сонини анча-мунча камайтирди. Бироқ ҳукумат бир неча асосий соҳада минимал стандартларни бажармади. Айрим туманлардаги маҳаллий амалдорлар мамлакат даражасидаги тақиққа қарамай, пахта етиштириш учун режа белгилашни давом эттирди, мамлакатнинг айрим ҳудудларида давлат хизматчиларини пахта йиғим-терими давридаги мажбурий меҳнатга сафарбар қилишни рағбатлантиришни сақлаб қолди. Гарчи ҳукумат амалдорларни меҳнат қонунчилиги талабларини бузгани учун жаримага тортишни давом эттирган бўлса-да, қаторасига тўққиз йил давомида мажбурий меҳнат билан боғлиқ жиноятларда иштирок этганликда гумон қилиб, бирор амалдорни жиноий жавобгарликка тортмади. Мавжуд қонунларга кўра, мажбурий меҳнатга жалб этиш маъмурий ҳуқуқбузарлик экани белгилаб қўйилган ва бу ҳол қонунларни самарали қўллашга ҳамон тўсқинлик қилмоқда.

УСТУВОР ТАВСИЯЛАР:

Ҳукумат қарори бўйича барча мажбурий меҳнат ҳолатларига барҳам бериш, маҳаллий даражада пахта етиштириш режасини мамлакат миқёсида тақиқлаш бўйича қонунларни қўллаш йўли билан шу ишга алоқадор амалдорларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича амалий чоралар қўллашни давом эттириш:

  • барча фуқаролар касб мажбуриятига тегишли бўлмаган пахта йиғим-терими ва бошқа ишларда қатнашиш ҳамда оқибатларидан чўчимаган ҳолда ўрнига ишлаб берувчи кишиларга ҳақ тўлашни “рад этиш ҳуқуқи”дан хабардор бўлишини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш;
  • мажбурий меҳнатни илк ҳолатида тўлиқ жиноят деб ҳисоблаш учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш;
  • тегишли процессуал меъёрларга риоя қилган ҳолда тергов ишларини фаоллаштириш, етарли даражада исбот бўлган ҳолларда одам савдосига, жумладан, мажбурий меҳнатга сафарбар қилган амалдорларни жиноий жавобгарликка тортиш, судлаш, ҳукм чиқариш ва қамаш;
  • мавсумий қишлоқ хўжалик ишчиларини ёллаш билан шуғулланадиган меҳнат брокерлари фаолиятини тартибга солиш учун ҳуқуқий база яратиш ва амалиётга татбиқ қилиш;
  • пахта етиштиришни мониторинг қилиш учун мустақил кузатувчиларга имконият беришни ва уларни кенгайтиришни ҳамда меҳнат шароитини ҳужжатлаштириш учун фаоллар ва журналистларни таъқиб қилиш, ҳибсга олиш ва ҳақларини поймол қилишни бутунлай бас қилишни давом эттириш;
  • фуқаролик жамияти ва меҳнат фаолларининг йиғинлар эркинлиги учун, жумладан, одам савдосига қарши курашаётган ННТларни рўйхатга олишни ва кўпайтиришни тартибга солиш ва маҳаллий ҳокимият идоралари касаба уюшмалари тузишга аралашмаслигини таъминлаш учун маконни кенгайтириш;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва меҳнат испекторларига одам савдоси ҳолатларини одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликка ва исботларни йиғиш тартиботига алоҳида эътибор қаратган ҳолда аниқлаш ва кўриб чиқишни ўргатишни давом эттириш;
  • Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги қуролли можаролар рўй берган ҳудудлардан қайтариб олиб келинган ўзбек оилалари орасидаги жабрдийдаларни аниқлашни яхшилаш ва уларга психологик ёрдам кўрсатиш;
  • тез ёрдам кўрсатувчи хизматлар барча ходимларига потенциал одам савдоси жабрдийдаларини аниқлаш ва улар даволаниши учун йўлланма беришни ўргатиш;
  • Одам савдосига қарши курашиш бўйича миллий комиссия доирасида котибият ташкил этиш йўли билан ҳукумат идоралари, ННТлар ва халқаро донорлар ҳамжамияти ўртасида одам савдосига қарши курашишни мувофиқлаштириш ва алоқани яхшилаш;
  • одам савдоси жабрдийдалари одамфурушлар мажбурлаб бажартирган ноқонуний амаллар, хусусан, чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни йўқотганлик учун жавобгарликка тортилмаслигини таъминлаш учун қонунчиликка ўзгартишлар киритиш;
  • жиноятлардан жабр кўрган кишиларга зарарни қоплаб бердириши учун прокурорларни рағбатлантириш;
  • ишга ёллаш юзасидан хизматларга ҳақ тўлаш бўйича хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш ҳамда ўша ҳақни потенцил иш қидирувчилар эмас, иш берувчилар тўлашини кузатиб бориш.

ЖИНОИЙ ТАЪҚИБ

Ҳукумат ҳуқуқни қўллаш борасидаги саъй-ҳаракатларини кучайтирди. Жиноят кодексининг 135-моддасида жинсий ва меҳнат мақсадларда одам савдоси билан шуғулланиш жиноят деб белгиланди ҳамда балоғат ёшидаги жабрдийдани бунақа ишларга жалб қилганлик жинояти учун 3 йилдан 5 йилгача, жабрдийда болаларни жалб қилганлик учун 8 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси бериладиган бўлди ва бу жуда қаттиқ жазо ҳисобланади. Бироқ жинсий эксплуатация мақсадидаги одам савдоси ҳақида шуни қайд этиш лозимки, ушбу жазо турларини қамаш ўрнига уй қамоғига рухсат бериш номусга тегиш сингари оғир жиноятлар учун белгиланган жиноятлар билан солиштириб бўлмайди. 135-моддада одам савдосининг халқаро қонунчиликдаги таърифига қарма-қарши ўлароқ, куч ишлатиш, қаллоблик ёки мажбурлаш жиноятнинг мавжуд унсурлари эмас, оғирлаштирувчи омиллари  сифатида кўрсатилган. Жиноят кодексининг 148 (2)-моддаси “маъмурий тартибдаги мажбурий меҳнат”га тегишлидир. Балоғат ёшидаги кишилар жабр кўрадиган бундай қонунбузарликлар илк марта қилинадиган жиноятлар учун маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланди; такрорий қонунбузарликлар қилганлар жарима тўлайди ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. 2021 йил февралида 148 (2)-моддага болалар жалб этилган барча “маъмурий тартибдаги мажбурий меҳнат”га оид қонунбузарликлар жиноят деб ҳисобланиб, улар учун жарима тўлаш ёки 3 йилгача қамоқ жазоси белгилаш тўғрисидаги тузатишлар киритилди. Фуқаролик жамияти ва ҳукумат вакиллари қайд этишича, ушбу қоидалар суд идоралари амалдорлари билан олд маррадаги назорат ходимлари ўртасидаги жиноят ҳолатларини аниқлаш имконияти чеклангани билан қўшилиб, Ўзбекистоннинг иш кучи савдогарлари жиноий жавобгарликка тортиш ва судлаш имкониятларини анча-мунча чеклаган.

Ҳукумат олдинги ҳисобот даврларига нисбатан ҳуқуқни қўллаш бўйича кўпроқ батафсил маълумотлар тақдим этишни давом эттирди. Айрим ҳолларда бу борадаги тараққиёт йўлида техник имкониятлар етишмаслиги, амалдаги қонунларни билмаслик, исботларни йиғишда бажариладиган амаллар етарли бўлмагани ҳамда меҳнат инспекциялари билан суд амалдорлари ўртасидаги мувофиқлаштириш ёмонлиги сабаб тўсиқлар пайдо бўлди. Ҳуқуқни қўллаш борасидаги айрим саъй-ҳаракатларга пандемия оқибатида зарар етди, пандемия даврида кузатувчилар болалар савдоси билан боғлиқ ишларнинг устуворлиги одам савдосига қарши курашиш ҳисобига ошди. Айрим ҳуқуқни қўллаш идоралари ходимлари одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишга ботинмади, чунки улар бунақа ишлар бўйича жиноят иши қўзғатиш жуда қийин бўлади, деб ҳисоблади. Шунга қарамай, олти йил ичида биринчи марта тергов, жиноий иш қўзғатиш, судлаш ва қамаш ҳолатлари ортди. Ҳукумат 566 та тергов ўтказганини, 93 та иш: 51 та жинсий эксплуатация мақсадидаги одам савдоси, 39 та болаларни аниқланмаган ҳолатлар бўйича эксплуатация қилиш ва 3 та мажбурий меҳнат бўйича гумон қилинган 129 кишига қарши жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди, бу 2019 йилдаги 66 та тергов ва айбланувчилар сони аниқ айтилмаган 53 та жиноий иш қўзғатилиши билан солиштирганда, анча кўпдир. “16 ёшгача бўлган шахс билан жиноий алоқа қилиш”га боғлиқ ишларни жинсий эксплуатация мақсадида одам савдоси билан шуғулланишга қўшиб юбориш тамойили сабаб эълон қилинган 566 та терговнинг айримлари халқаро ҳуқуқ меъёрларига мос келмаган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Ушбу рақамлар икки йил қаторасига Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасидаги одам савдосига қарши 3 томонлама ташаббус доирасидаги ҳамкорликда халқаро терговларга оид ишлар сони ошиб бораётганини кўрсатди; 93 та қўзғатилган жиноий ишнинг 28 таси чет элларда содир этилган. Ҳокимият меҳнат мигрантларининг бир киши ўзини ёллагани ва оқибатда маошини тўламагани ҳақидаги хабарларидан сўнг Ўзбекистон фуқаросини мамлакатга қайтариб олиб келиш учун қозоғистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилди. Ҳукумат ҳисоб беришича, 2020 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун 100 нафар айбланувчи, жумладан, 50 киши жинсий эксплуатация, 6 киши мажбурий меҳнат ва 44 киши “балоғат ёшига етмаганлар савдоси” билан шуғуллангани учун судланган, бу кўрсаткич 2019 йилда 64 та ҳолат бўйича қайд этилган эди. 100 нафар судланган одамфурушдан 33 нафари қамалган, 35 нафари уй қамоғига ҳукм қилинган, 1 нафари ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилган, 20 кишига эса синов муддати берилган. 2019 йилда эса 18 киши қамалган, 22 киши уй қамоғига ҳукм қилинган ва 2 киши жаримага тортилган. Тўрт нафар судланган одамфуруш эълон қилинмаган қамоқ жазосига ҳукм этилди ва 7 киши афв этилди (2019 йилда 3 киши афв этилган эди). Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ҳам 2020 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун 102 та жиноий гуруҳга қарши эълон қилинмаган қонуний чоралар кўрилгани ҳақида хабар қилди. Айрим жабрдийдалар билан баъзи ҳолларда қуйи даражадаги ҳуқуқ идоралари ходимлари кўмагида адлия тизимидан ташқарида молиявий ҳисоб-китоб қилинган.

Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) таркибида одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш бўйича тергов бўлими мавжуд. Президентнинг 2019 йилда қабул қилинган фармонига кўра, ИИВга ҳуқуқни қўлловчи идораларнинг одам савдоси ҳақидаги маълумотлар базасини яратиш ваколати берилган эди; ушбу жараён пандемия сабаб кечиктирилди, бироқ ҳокимият идоралари ҳисобот даври охирига бориб, бир чет ташкилот орқали ишни қайта йўлга қўйгани хабар қилинди. Ҳукумат халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда полиция, судьялар ва бошқа ҳокимият идоралари, жумладан, меҳнат инспекциялари вакиллари учун одам савдосига қарши курашишга оид тренинглар ўтказишни давом эттирди. Давлат хизматчилари давлат ҳомийлигидаги тренинглардан ташқари ҳукумат ҳомийлик қилган ҳамда ННТлар, халқаро ташкилотлар ва чет мамлакатлар ҳукуматлари ўтказган семинар ва конференцияларда ҳам иштирок этди.

Меҳнат инспекцияси маҳаллий ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг пахта йиғим-теримига одамларни жалб қилишга ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга оид жиноятлардаги иштироки гумон қилингани ҳақида исботлар йиғишни давом эттирди ва биринчи марта худди шундай 6 та ҳолат ҳақида тергов қилиши учун Бош прокуратурага ҳужжат киритганини хабар қилди; ҳокимият идоралари ўша ишларнинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. Ҳукумат 170 нафар амалдор: жумладан, 46 нафар ҳоким, ҳоким ўринбосари ва банк раҳбарини ҳисобот давридаги пахта йиғим-терими билан боғлиқ маъмурий жавобгарликка тортди, бу 2019 йил кўрсаткичларидан анча кам, ўша йили бундай жазога 259 амалдор тортилган эди; жами жарималар миқдори 653,2 миллион сўм ($62 380) бўлди (айни кўрсаткич 2019 йилда 550 миллион сўм ёки $52 520 бўлган эди). Ҳуқуқни қўлловчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш билан боғлиқ муаммолар ва мажбурий меҳнатга жалб қилишни биринчи ҳуқуқбузарлик сифатида маъмурий қонунбузарлик деб белгилаган ҳуқуқий чекловлар шароитида ҳукумат тўққиз йил қаторасига амалдорларга нисбатан одам савдосида жиноятида иштирок этгани учун жиноий айбловлар эълон қилмади, уларни жиноий жавобгарликка тортмади ва судламади. Полиция LGBTQI+ (лесбиан, гей, бисексуал, трансгендер, квир, интерсекс+) шахсларни гомосексуализмни жиноят деб ҳисобловчи қонунчиликка кўра ўзбошимчалик билан ҳибсга олишни ва уларга таҳдид қилишни давом эттирди, баъзан пора олиш ёки хабаркашликка ва ёки порнографияга мажбурлаш учун уларга нисбатан таҳдид ва жисмоний зўравонликни қўллади; ҳокимият идоралари айрим LGBTQI+ шахсларга нисбатан фоҳишабозликка қарши курашиш тўғрисидаги қонун бандларига асосан, сохта айбловлар қўйди.

ҲИМОЯ

Ҳукумат одамларни ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини фаоллаштирди. Ҳокимият 2020 йилда 150 нафар одам савдоси жабрдийдасини аниқлади, бу кўрсаткич 2019 йилда 95 киши бўлган эди; бу жабрдийдаларни аниқлаш йиллик кўрсаткичларининг 2012 йилдан бери илк марта ошиши бўлди. Бироқ ушбу ҳолатларнинг 37 таси болаларни сотиш билан боғлиқ бўлган ва ҳукумат халқаро ҳуқуққа кўра, бу рақамлар жинсий эксплуатация билан боғлиқ одам савдоси ва мажбурий меҳнат кўрсаткичларини акс эттиргани ёки эттирмаганини хабар қилмади. 150 нафар жабрдийданинг 138 нафари аёллар ва 12 нафари эркаклар бўлган (2019 йилги кўрсаткич 90 нафар аёл ва 5 нафар эркакдан иборат эди). Жинсий эксплуатация билан шуғулланувчилар жабрдийдаларнинг 89 нафарини, мажбурий меҳнатга жалб қилганлар 12 нафар жабрдийдани ўз хоҳишига қарши эксплуатация қилган (бу кўрсаткич 2019 йилда мос равишда 89 ва 6 нафар бўлган); ҳокимият идоралари қолган 49 нафар жабрдийданинг ҳаётий аҳволи ҳақида маълумот бермади. Камида 70 нафар жабрдийда Ўзбекистонда (2019 йилда – 15 киши), қолганлар эса чет элларда эксплуатация қилинган. Ҳукумат яна асли чет эллик бўлган бирор жабрдийдани аниқламади. ННТлар ҳисобот даврида 239 нафар жабрдийдани аниқлаб, ёрдам кўрсатди (2018 йилда – 579 нафар, 2017 йилда – 676 нафар); ҳукумат шуларнинг неча нафари иши кўриб чиқишга берилганини хабар қилмади (2017 йилда – 171 та). ННТлар жардийдалар номидан жиноий иш очиш учун 121 та ариза берди; ҳокимият ўша аризаларнинг нечтаси расмий тергов билан тугагани ҳақида маълумот бермади (2018 йилда – 457 та ариза).

Ҳукумат халқаро шериклар кўмаги билан бир қонунни ишлаб чиқиб, эълон қилди, унда жабрдийдаларни ҳимоя қилиш тартиби ва сиёсатини жиддий тарзда такомиллаштиришга оид бандлар бор. Қонуннинг 27-моддасига кўра, одам савдоси жабрдийдалари мажбурлаш ортидан қилинган ҳаракатлар учун фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилган. Ҳукумат яна дастлаб 2019 йили қабул қилинган президент фармонида кўзда тутилган ва халқаро шериклар билан ҳамкорликда ташаббус билан чиқилган жабрдийдаларни аниқлаш ва уларга йўлланма бериш йўриқномасини ишлаб чиқди, бироқ асосий вазирликлар уни амалга ошириш юзасидан 2020 йилда ҳисобот бермади. Халқаро кузатувчилар фикрича, жабрдийдаларни аниқлаш бўйича йўриқнома талаблари етарли даражада бажарилмаслиги, айниқса, тижорат секси билан шуғулланувчи шахслар ва меҳнат мигрантлари ўртасидаги потенциал жабрдийдаларни ҳамон жазолаш хатарига гирифтор қилмоқда. Амалдаги қонунчиликда халқаро чегараларни кесиб ўтгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган трансмиллий секс ва иш кучи савдоси жабрдийдаларини ундан бевосита озод этмайди ва айни ҳол айрим жабрдийдаларни одам савдосидан жабр тортгани ҳақида хабар беришдан қайтараётган бўлиши мумкин. Пандемия оқибатларини юмшатиш мақсадида чегараларнинг ёпилиши ноқонуний миграцияни анча-мунча камайтирди; олдинги йилларда айрим жабрдийдалар чегараларни ноқонуний кесиб ўтгани учун жиноий жазога тортилган эди.

Жабрдийдаларни аниқлаш ва йўлланма беришга оид янги ижро тартиблари жабрдийдаларни бирламчи аниқлаш ва уларни давлат ёрдамини олиш учун тасдиқлаш бўйича вазирликларнинг кенгайтирилган рўйхатини белгилаб берган, шундан сўнг ишлар якуний тасдиқлаш учун маҳаллий одам савдосига қарши курашиш комиссияларига тақдим этилар эди. Одам савдоси жабрдийдаларини аниқлаш ваколати бор амалдорлар уларни хизмат кўрсатилиши учун ё давлат маблағи эвазига юритилаётган бошпанага ва ёки ННТларга жўнатиши мумкин эди. Фуқаролик жамияти кузатувчилари ушбу икки босқичли жараён етарли даражада тавсифланмагани ёки ННТлар роли ҳисобга олинмаганидан, тегишли қонунчиликда жабрдийдаларга асосий эътибор қаратилиши кераклиги белгилаб қўйилган ҳолда бундай ёндашувлар йўқлигидан ва жараён табиатан ўта бюрократлашгани ҳудудий комиссияларни жабрдийдаларни ўшандай мақом бермай туриб, ННТларга жўнатишига туртки бериши мумкинлигидан хавотир изҳор қилди. Жабрдийдалардан давлат бераётган ҳимоя хизматларидан фойдаланиш учун жиноятдан шикоят қилиб ариза бериш талаб этилмади; ҳукумат бундай шахсларнинг қанчаси кўмак олгани ҳақида маълумот бермади. Маҳаллий амалдорлар жиноят иши очилишини истамаган жабрдийдаларни ёрдам олиш учун ННТлар офисларига жўнатиб турди. Айрим жабрдийдалар ҳокимият идораларига ишонмагани ҳамда шахсий ва оиласи хавфсизлигидан хавотир олгани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат этиш ёки улар билан ҳамкорлик қилишни истамади. Ўзбекистоннинг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари ҳисобот даврида Ўзбекистон фуқаролари бўлган 50 жабрдийдани мамлакатга қайтаришда ёрдам берди (2019 йилда бу кўрсаткич 51 кишидан иборат бўлган эди). Ҳукумат пандемия билан боғлиқ иш жойлари ва чегаралар ёпилиб қолгани сабаб Қозоғистон ва Россияда қолиб кетган минглаб ўзбек меҳнат мигрантларини ватанга қайтариш бўйича ҳам иш олиб борди; ҳукумат ушбу гуруҳларда одам савдоси аломатлари бор-йўқлигини текшириш бўйича кўрилган аниқ чоралар тўғрисида маълумот бермади. Ҳукумат “Меҳр” кампанияси доирасида эркак қариндошлари билан Сурия, Ироқ ва Афғонистонга кетиб қолган, кейинчалик лагер – жамлоқларга кўпинча эксплуатация шартлари билан жойлаштирилган Ўзбекистон ватандошлари бўлган аёллар ва болаларни аниқлаб, юртга қайтарди. Гарчи ҳукумат ўша аёллар ёки болаларнинг ҳеч бирини одам савдоси жабрдийдаси сифатида ижобий таърифламаган бўлса-да, бутун ҳисобот даврида уларга беш ҳафта давомида молиявий маблағ ажратди, бошпана билан таъминлади, ўқитди, чекланган руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатди. Айрим ННТ кузатувчилари иддао қилишича, ўша кўмак кўрсатиш муассасаларида руҳий ва ижтимоий ёрдам даражаси паст бўлган. Ҳокимият идоралари яна Марказий Осиё ва Россия ҳукуматларидаги ҳамкасблари билан ушбу жамоатларни реабилитация қилиш ва жамиятга реинтеграция қилиш бўйича энг яхши амалиётлар бўйича тажриба алмашиш учун онлайн семинарлар ўтказди.

Ҳукумат 2020 йилда Тошкентдаги расмий жабрдийда мақомига эга бўлган эркаклар, аёллар ва болаларга мўлжалланган одам савдоси жабрдийдалари марказини ишлатиш учун 2019 йилдагидек 1,2 миллиард сўм ($114 590) ажратди. Ҳукумат ўша муассасадаги 92 нафар жабрдийдага ёрдам берди, бу кўрсаткич 2019 йилда 220 нафар жабрдийда бўлган эди, бундай пасайиш пандемия сабаб чегаралар ёпилгани ва хизматлардан фойдаланиш чеклангани билан боғлиқ. Ушбу марказ бошпана берди, тиббий ва руҳий  ёрдам, ҳуқуқий хизмат, ишга жойлашишда ва йўқолган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда кўмак кўрсатди. Марказнинг чет эллик жабрдийдаларни жойлаштириш имкони ҳам бор эди, аммо ҳукумат у 2019 йилда очилгандан бери ҳеч бир чет эллик жабрдийдага хизмат кўрсатмади. Ҳукумат оиладаги зўравонликка дучор бўлган аёллар, жумладан, одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш учн 197 та марказни юритди; ушбу марказларни вилоят ҳокимликлари бошқарди ва маблағ билан таъминлаб турди, айрим марказлар фаолиятини одам савдосига қарши курашувчи маҳаллий ташкилотлар билан мувофиқлаштириб турди. Одам савдосига қарши курашувчи ННТлар ҳукумат билан яхши ҳамкорлик қилаётгани ҳақида хабар беришни давом эттирди. Ҳисобот даврида қабул қилинган президент қарорида ННТларга қўшимча кўмак бериш ва уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, жумладан, чет эллик донорлардан олинадиган йиллик молиялаш миқдорини ошириш, давлатнинг молиявий кўмагини кўпайтириш, марказлар фаолиятига тўсқинлик қиладиган ҳукумат амалдорлари ёки юридик шахсларга маъмурий жарималар белгиланган.  Бироқ фуқаролик жамияти кузатувчилари ННТларни давлат рўйхатидан ўтказиш чўзилиб кетаётгани айрим хизматларини кўрсатишни чеклаётганидан ташвиш изҳор қилди. Ҳукумат маҳаллий ННТларга жабрдийдаларга ёрдам кўрсатиши учун озиқ-овқат ва кийим-кечак сингари товарлар билан ёрдам кўрсатишни давом эттирди ҳамда у сўнгги йилларда илк марта айрим одам савдосига қарши курашаётган ННТларга бевосита молиявий кўмак кўрсатгани ҳақида маълумот берди. Бир неча ННТ ҳам танловда қатнашиб, давлатнинг умумий ёрдам жамғармасидан жами 461 миллион сўмлик ($44 020) грантлар олди (2019 йилда бу кўрсаткич 817 миллион сўм ёки $78 020 бўлган эди). Одам савдосига қарши курашиш бўйича янги қонунчиликда жабрдийдаларга оид маълумотлар сир сақланиши ҳақидаги банд кучайтирилди, бироқ бу жабрдийдаларнинг шахси суд жараёнида ошкор қилинишига нисбатан ҳам қўлланишига тегишли экани ёки эмаслиги маълум эмас. Гарчи жабрдийдалар одамфурушларга қарши фуқаролик даъвоси киритиши мумкин бўлса-да, бундай мисоллар адвокатларни ёллаш нархи қимматлиги сабаб жуда кам бўлди, бундай ёрдамни давлат кўрсатмайди, жабрдийдалар кўпчилигининг эса чўнтаги кўтармайди. Бир ННТ ёрдами билан камида 10 нафар жабрдийда 2020 йилда товон пули олди (бунга оид 2019 йилги маълумот йўқ).

ПРОФИЛАКТИКА

Ҳукумат профилактика чораларини кучайтирди. У Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ишини давом эттирди, унда Сенат раиси миллий маърузачи ҳисобланади. Комиссия 2 та юқори даражадаги кичик комиссиядан иборат: биттаси одам савдосига қарши курашиш бўйича кичик коммиссия бўлиб, унга ички ишлар вазири, яна бири мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кичик коммисия бўлиб, унга бандлик ва меҳнат муносбатлари вазири раислик қилади. Комиссия 12 та вилоят ҳамда биттаси автоном республика ва яна бири мустақил шаҳарда (Тошкент) жойлашган минтақавий комиссиялар фаолиятига раҳбарлик қилди. У ҳар ойда бир марта йиғилиш ўтказиб турди, вилоят комиссиялари пандемия билан боғлиқ муаммоларга қарамай, ҳар 14 кунда бир марта мажлис ўтказди. Ўзбекистоннинг одам савдосига қарши курашувчи фуқаролик жамияти вакиллари миллий ва минтақавий мажлисларда иштирок этиб турди. Айрим халқаро кузатувчилар комиссия таркибида котибият тузилмаси бўлмагани учун у билан фуқаролик жамиятидаги шериклари ўртасидаги мувофиқлаштириш ва мулоқот етарли бўлмаганини қайд этди. Ҳукумат комиссия фаолият кўрсатиши учун марказлаштирилган ҳолда маблағ ажратмади, бунинг ўрнига комиссияга аъзо бўлган вазирликлардан маблағ ажратишни талаб қилди; хабарларга кўра, бундай схема ННТлар ва халқаро ёрдамга ҳаддан зиёд қарамликка сабаб бўлди. Ҳукумат 2020 йилда халқаро ҳиссани ҳисобга олган ҳолда миллий ҳаракат режасини янгилади, аммо ушбу янгиланишлар ҳақида маълумот бермади;  у яна ННТлар ишлаб чиққан йўл харитасини ва халқаро ташкилот ўзига ўтган ҳисобот даврида тақдим этган тавсиялар туркумини сақлаб қолди.

Ўзбекистондаги пахта йиғим-терими 2020 йилда пандемиядан зарар кўрмади. Механизациялаштириш бўйича фаол саъй-ҳаракатлар, аҳолини бохабар қилиш юзасидан давом этаётган тадбирлар, пахта етиштириш секторини ҳусусийлаштирилган “кластер” тизимга ўтказиш бўйича давом этаётган жадал ҳаракатлар, пахта йиғим-теримида қатнашувчиларнинг маоши оширилиши, ишга ёллашдаги айрим амалиётларнинг яхшиланиши ҳамда юз минглаб мигрант ишчиларнинг ҳукумат кўмаги билан пандемия оқибатларини юмшатиш чораси сифатида кўнгилли бўлиб йиғим-теримда иштирок этиши 2021 йилги пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнат тарқалишини анча-мунча камайтирди. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) берган маълумотга кўра, 2020 йилда пахта йиғим-теримидаги мажбурий меҳнатга оид хабарлар 33 фоиз қисқарди. Ҳукумат ХМТ тавсияларини амалга оширишни адвом эттирди, пахта етиштиришга ажратиладиган ер майдонларини қисқартирди, йиғим-теримни механизациялаштириш учун кўпроқ техника сотиб олди. У 2020 йилда хусусий пахта кластерларининг жами сони 96 тага етганини ва бу олдинги йилдагидан тахминан 30 та кўп эканини, улар ҳиссасига ҳайдаладиган 90 фоиз ишлаб чиқариш ерлари тўғри келишини маълум қилди (2019 йилдагига нисбатан 63 фоиз ўсиш бўлди). Кластерлар пахтани етиштиришдан тортиб, тайёр тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқаришгача бўлган фаолият турлари билан шуғулланди ва ишчиларига кўпроқ маош тўлади. Ташкил этилган кластер участкаларининг тақрибан 30 фоизи техник хизматлар ва иштирокчи фермерларга методологик ёрдам кўрсатди. Ҳукумат пахтага режа жорий этишни тақиқловчи президент фармонини қабул қилди ҳамда маҳаллий ҳокимият идораларини пахта йиғим-теримига, хусусан, ўқувчиларни (талабаларни)  жалб этганлик учун жавобгарлик борлигидан огоҳлантирди. Бироқ айрим маҳаллий амалдорлар зикр этилган йиғим-теримнинг ўрнатилган маҳаллий меъёрларини бажариш йўлида катта ёшлилар ва болаларни сафарбар қилишни давом эттирди, бу президент фармонининг тўғридан-тўғри бузилишидир. Меҳнат инспекторлари маҳаллий ҳокимлар банкларга ўз ходимларини пахта далаларига юбориш ёки тартибга солинмайдиган, норасмий каналлар орқали ўз ўрнига пахта терадиган кишилар учун пул тўлаш топшириғини берган; ўтган йилларда бўлгани каби жарималарнинг бундай тизими коррупциялашган амалдорлар учун де-факто фойдали юлғичлик воситаси бўлди. ННТлар давомли тарзда хабар беришича, кўнгилли пахта терувчиларнинг кўпчилиги пахта даласига киришга иштиёқи йўқлар ўзини ёллашини истаган, чунки бу йиғим-терим учун белгилаб қўйилган нархдан кўра кўпроқ даромад олиш имконини берган. Ноқонуний режани бажара олмаган фермерлар давлат ижарага берган ерда деҳқончилик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилиш хавфига дуч келди. Матбуот хабарлари кўрсатишича, айрим ҳукумат амалдорлари кластерларнинг хусусийлаштирилган тизими атай қилинмаган ҳолда турли қалтисликларни, жумладан, хусусий секторнинг пахта йиғим-терими бўйича ишчиларни шартнома талабларини бузишга мажбурлай олиш имконияти, кластер билан музокара қилиш ёки қайси каластерга мансубликни танлаш ҳуқуқидан айрилиш, ердан айрилиб қолиш хавфи билан пахта етиштиришга мажбурлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш талабларини бузиш, мажбурий тарзда қўшимча ишлатиш сингари ҳолатларни тан олган. Олинган маълумотларга кўра, айрим ҳокимият идоралари айрим фермерлар олдин ижарага олган ёки уларга тегишли бўлган ерларни етарли даражадаги товон пули тўламай туриб, янги кластерлар ташкил қилиш учун тортиб олган ва бу уларнинг ўша кластерларда мажбурий меҳнат қилиш хавфини оширган. ННТлар кузатувчилари қайд этишича, ишчилар билан тузилган шартномаларни назорат қилиш, тартибга солиш ва иш кучини ёлловчилар тегишли тартибда лицензия олишини таъминлаш учун ҳуқуқий базанинг йўқлиги мавсумий ишчиларни айрим кластерларда мажбурий меҳнат олдида иложсиз қолишига сабаб бўлган. 2020 йил пахта йиғим-терими даврида ҳукумат етти йил қаторасига жамоатчиликни пахта йиғим-терими даврида болалар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланганидан хабарбор қилиш бўйича кампания ўтказди. Ҳукумат ушбу тақиққа риоя қилишни давом эттирди; гарчи далаларда ишлаётган болалар ҳақида алоҳида хабарлар олинган бўлса-да – бу тамойил пандемия муносабати билан мактаблар ёпилгани ва иқтисодий қийинчиликларга жавобан болаларни оилалар ташаббуси билан сафарбар қилиш сабаб кучайган бўлиши мумкин – тизимли равишда сафарбар қилиш тўғрисида хабарлар олинмади. Ҳукумат ХМТ билан мувофиқлаштирган ҳолда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқини билиб олишини таъминлаш учун хабардор қилиш кампаниясини давом эттирди.

Ҳукумат олти йил қаторасига ХМТга пахта йиғим-терими вақтида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат ҳолатларини мониторинг қилишга рухсат берди ҳамда ХМТ кузатувчилари кузатув ва ишчилар билан суҳбатлашиш учун ҳеч бир тўсиқсиз пахта далаларига чиқишга муваффақ бўлди. Ҳукумат биринчи марта фуқаролик жамияти гуруҳларига мониторинг қилиш учун расмий рухсатнома берди. ХМТ баҳосича, давлат идоралари 2020 йилги йиғим-терим вақтида жами 2 миллионга яқин иш кучидан тахминан 80 минг теримчини пахта теришга мажбур қилди, бу 2019 йилдаги 102 минг, 2018 йилдаги 170 минг ва 2017 йилдаги 336 минг шу ишга мажбурланган кишидан анча камдир. Бироқ олдинги йилларда бўлгани каби 2020 йилда ҳам мажбурий меҳнатга жалб қилинган ишчилар сони қисқариши сустлашуви давом этди. Ҳокимият учинчи йил ХМТга пахта йиғим-терими даврида ҳукуматнинг қайта алоқа механизми орқали олинган маълумотлардан фойдаланишига рухсат берди, ўша воситалар сирасига махсус ишонч телефонлари ва меҳнатга оид қонунбузарликлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган илова дастурлари киради; ушбу механизм ва Касаба уюшмалари федерацияси тизими орқали 970 та шикоят олинди, ўша шикоятлар қаторига маош вақтида тўланмаслиги ва ноқулай иш шароитларига оид 180 та шикоят ва пахта йиғим-терими вақтидаги мажбурий меҳнатга тегишли 790 та бевосита шикоят (бу кўрсаткич 2019 йилда 1563 та бўлган эди) киради. Ҳукумат меҳнат инспекцияси ходимлари сонини кўпайтиришни давом эттирди ва бутун мамлакат бўйлаб жами шундай меҳнат қонунчилиги бузилишига оид шикоятларни суриштирувчилар иш ўрнини 600 тага етказди (2019 йилги 400 та иш ўрни билан солиштирганда ўсиш бор). Инспекторлар хабар беришича, зикр этилган шикоятларни кўриб чиқиш натижасида пахта йиғим-терими вақтида катта ёшлиларнинг меҳнатга мажбурланганига оид 101 та ҳолат аниқланган ва бу камида 170 нафар амалдорнинг жаримага тортилишига сабаб бўлди, бу 2019 йилги 259 нафар амалдор жаримага тортилиши кўрсаткичидан анча камдир; улар тортилган жарима миқдори 653,2 миллион сўм ($62 380) бўлди (2019 йилда ушбу кўрсаткич 550 миллион сўм ёки $52 520 бўлган эди). Ушбу қўзғатилган ишларнинг олтитаси илк марта қўшимча тергов ўтказиш учун судларга юборилди. 2020 йилда фойдаланувчиларнинг қайта алоқа механизми бўйича баҳоларини олиб бўлмади; олдинги йиғим-терим даврида кузатувчилар механизмнинг самарадорлиги, ишончлилиги, кейинги терговларнинг натижадорлиги ва ундан фойдаланганлик учун ўч олинишидан қўрқув бўйича хавотир билдирган эди. Ҳукумат учинчи йил мустақил инсон ҳуқуқи ҳимоячиларини йиғим-теримни мониторинг қилиш, далаларда суҳбатлашиш, одамларнинг бохабарлигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш ва зикр этилган механизм орқали йиғилган ишларни кўриб чиқиш ишига жалб этди. Кузатувчилар пахта йиғим-теримини мониторинг қилишга уринган фуқаролик жамияти фаолларини баъзан карантин талабларини баҳона қилиб, таъқиб этган ва вақтинча ҳибсга олган алоҳида ҳолатлар ҳақида хабар бериб турди. ОАВ, жумладан, давлатга тегишли ахборот воситалари мажбурий меҳнат амалиёти ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ҳеч бир жазо ёки цензурасиз ахборот тарқатиб турди; аммо камида бир нафар машҳур блогер кластер модели асосида ер ресурсларини бошқаришдан фермерлар норози экани ҳақида хабар беришга уриниши ортидан сиёсий сабабларга кўра ҳибсга олинди ва унга қайта жиноят содир этганлик айблови эълон қилинди. Хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолатда бўлгани каби, ННТларни давлат рўйхатидан ўтказишни кечиктириш ёки рад этиш фуқаролик жамиятининг мониторинг ўтказиш ва пахта йиғим-терими даврида мажбурий меҳнат жабрдийдаларига ёрдам кўрсатишмга тўсқинлик қилди. Ҳисобот даврида маҳаллий ҳокимият идоралари бир қанча фаолларни Ўзбекистоннинг биринчи мустақил касаба уюшмасини ташкил этишга урингани учун таъқиб этди ва уларга таҳдид қилди.

Ўтган ҳисобот даврида ҳукумат вазирларни давлат хизматчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ўрнига ишсиз кишиларни жамоат ишларига жалб этиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги махсус жамғарма маблағларидан фойдаланишга даъват этган эди. 2020 йилда ҳукумат ушбу жамғармага 262 миллиард сўм ($25 million) ажратди (2019 йил бўйича маълумот йўқ; 2018 йилда – 714 миллион сўм), ўша жамғарма орқали у пандемия сабаб тўсатдан ишсиз қолган ярим миллионга яқин ўзбекистонлик учун ишга жойлашиш имкониятини яратди ва шу йўл билан потенциал эксплуатациянинг иқтисодий омилини бартараф этди. 2019 йилдан фарқли ўлароқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат қонунчилиги талаблари бузилгани учун олинган ва жамғармага ўтказилган жарималар миқдори ҳақида маълумот бермади (2019 йилда – 6,6 миллиард сўм ёки $630 260). Бир ННТ хабар қилишича, марказий ҳукумат пилла етиштириш бўйича режа белгилашни давом эттирди, бу ҳукумат амалдорларининг айрим маҳаллаларда ипак қуртини уй шароитида боқишга мажбурлашини рағбатлантириши мумкин. Ҳукумат аҳолини бутун мамлакат бўйлаб ҳашарга даъват қилишни давом эттирди; айрим маҳаллий раҳбарлар пахта йиғим-терими ва кўча тозалашни ҳашар деб атади.

Ҳукумат чет эллардаги меҳнат мигрантлари, жумладан, мажбурий меҳнат жабрдийдаларига кўмак беришни давом эттирди ва 8,5 миллиард сўмлик ($811 690) маблағ ажратди; бу 2019 йилда ажратилган 200 миллиард сўмга ($19,1 миллион) нисбатан анча кам ва бу пандемия сабаб меҳнат миграцияси сусайгани билан боғлиқ бўлса, ажаб эмас. Ўзбекистоннинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (агентлик) аҳолининг потенциал меҳнат мигрантлари тоифаси орасида одам савдосининг потенциал хавфини  камайтириш учун улар билан ишлашни давом эттирди. Агентлик чет элларга жўнаб кетиши олдидан уларга маслаҳатлар, ушбу жараёнда улар борадиган мамлакатлар, жумладан, Россия ва Қозоғистоннинг меҳнат ва миграция қонунчилиги ҳақида маълумот берди; айрим потенциал меҳнат мигрантларига тиббий суғурта тақдим этди; чет элларда иш топа олмаган кишиларга микрозаймлар ажратди. Ҳукумат Россияда кечаю кундуз ишлайдиган ишонч телефонини ҳам юритди ва ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига ҳуқуқий маслаҳатлар берди, ҳақларидан хабардор қилди ва кўмак олиши учун уларни яқин атрофдаги консулхонага йўналтирди. Ҳукумат Япония, Россия, Жанубий Корея ва Туркия билан фуқароларининг меҳнат ҳуқуқини белгилаб берувчи икки томонлама меҳнат битимлари тузди; ҳисобот даврида у Қозоғистон билан мигрант ишчилар ҳуқуқига оид янги битим имзолади, Россия билан юқорида қайд этилган битимни янгилаш бўйича музокара ўтказди ҳамда Москва муниципал ҳокимияти билан Тошкентда мигрант ишчиларни ёллаш ва ўқитиш маркази ташкил этиш бўйича иш олиб борди. Ҳам чет эл, ҳам маҳаллий хусусий компаниялар Ўзбекистон ватандошларини чет эллардаги ва Ўзбекистон ичидаги ишларга ёллаш учун ҳукуматдан олган рухсатномага эга эди. Гарчи компаниялардан ишга ёллаш  бўйича лицензия талаб этилса-да, ҳукумат бундай берилган лицензиялар сони ҳақида маълумот бермади. Ҳисобот даврида ҳукумат халқаро кузатувчиларнинг анчадан бери бериб келаётган тавсиясига амал қилиб, чет эллардан иш қидираётган ишчилардан ёллагани учун ҳақ талаб қилишни тақиқлади; бироқ ҳокимият ушбу тақиққа амал қилинишини қай даражада таъминлагани ноаниқлигича қолди.

Ҳукуматнинг иш ўринлари кенгайтирилган меҳнат инспекцияси 2020 йилда 16 671 та текширув ёки суриштирув ўтказганини хабар қилди, бироқ у ўша текширувларнинг қанчаси ишчиларнинг шикояти сабаб ўтказилганига аниқлик киритмади (солиштириш учун 2019 йилда 21 172 та текширув ва 8322 та шикоят ортидан суриштирув ўтказилган эди). Ушбу текширув ва суриштирувлар натижасида ишга ёллаш бўйича меҳнат қонунчилиги 15 минг мартадан кўп бузилгани аниқланди. Олдинги йилларда бўлганидек, инспекция одам савдоси аломатлари бор-йўқлигини текширгани ёки ушбу текширувлар доираси қайсидир ишларни жиноий тергов қилиш учун юборгани хусусида ҳеч қандай маълумот бермади. Меҳнат инспекторлари мажбурий меҳнатга оид қонунларни илк марта бузганлик учун жиноий иш қўзғатиш ваколатига эга эмас эди, халқаро кузатувчилар қайд этишича, айрим инспекторлар маъмурий жиҳатдан мажбурлаш бўйича ваколатларини бажаришда кўпинча ўзини ноқулай ҳис қилган. Ҳокимият идоралари тадбирлар уюштириш, матбуот, телевидение ва радио орқали кўпинча ННТ билан ҳамкорликда ва уларга у ёки бу нарсалар билан моддий кўмак кўрсатиш орқали трансмиллий жинсий ва меҳнат эксплуатацияси мақсадидаги одамфурушликка оид ижтимоий хабардорликни ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттирди. Улар илгари фуқаролиги бўлмаган уйғур миллатига мансуб 150 дан ошиқ кишига фуқаролик ҳужжатларини расмийлаштириб бериш учун Тошкентдаги диаспора ташкилоти билан ҳамкорлик қилди. Ҳукумат 24 соат ишлайдиган ишонч телефонини юритди; ўша ишонч телефонига 2020 йилда 318 та одам савдосига алоқадор қўнғироқ бўлди, шулардан 93 таси одам савдоси билан боғлиқ иш сифатида аниқланди (2019 йилда – мос равишда 422 та ва 75 та). Бир ННТ чет эллик ҳомий маблағи эвазига ишонч телефони юритди. Ҳукумат тижорат секси амалларига талабни камайтириш бўйича чоралар кўрмади.

ОДАМ САВДОСИ ТАВСИФИ

Сўнгги беш йил давомида хабар қилиб турилганидек, одамфурушлар ўзбекистонлик жабрдийдаларни мамлакатда ҳам, чет элларда ҳам эксплуатация қилди ва айрим чет эллик фуқаролар одам савдосидан Ўзбекистонда ҳам зарар кўриши мумкин. Пахта йиғим-терими соҳасидаги мажбурий меҳнат ушбу соҳада миллий миқёсда давом этаётган ислоҳотлар натижасида камайиб бормоқда; бироқ мамлакатнинг айрим ҳудудларидаги маҳаллий амалдорлар жойлардаги ноқонуний ишлаб чиқариш режаларини бажариш мақсадида талабалар, ўқитувчилар, фавқулодда вазиятлар идоралари ва тиббиёт ходимлари, аскарлар ва бошқа давлат хизматчиларини пахта теришга мажбурлашни давом эттирмоқда. Пахта теришдан бош тортган айрим катта ёшлилар ўрнига шу ишни қилиши мумкин бўлган ишчиларга ҳақ тўлашга қобил бўлмаганда ёки буни истамаганда ва ёки кунлик пахта териш режасини бажармаганда, вақти-вақти билан ижтимоий имтиёзлардан айрилиш, ишдан бўшатиш ва ёки таъқибнинг бошқа шаклларига дуч келмоқда. Айрим ходимлар ва бозордаги сотувчилар ўз ўрнига пахта терадиган ишчини бевосита ёллашни, сафарбар қилувчи ўз ўрнига ишчи топиш учун пул беришни ёки пахта териш ўрнига жарима тўлашни маъқул кўрмоқда; бу мажбурлаш механизмини яратади ва пахта йиғим-теримида қатнашишни истамаган кишиларни жазолайди, шунингдек, коррупциялашган менежерлар ва амалдорлар учун юлғичликнинг фойдали воситасини яратади. Баъзи вилоятлардаги хусусий компаниялар фаолиятини давлат ёки солиқ текшируви кучайиши таҳдиди билан ходимларни пахта йиғим-теримига сафарбар қилади. Ерларини хусусий пахта етиштирувчиларга, жумладан, улардан олиб қўйилган ерлардаги кластерларга бўшатиб ёки ўтказиб бераётган фермерларга мажбурий меҳнат жиддий хавф солмоқда, бунга уларнинг тирикчилик манбасидан айрилгани ва унинг ортидан келадиган иқтисодий қийинчиликлар сабаб бўлмоқда.

Ҳукумат катта ёшлиларни бошқа соҳаларда ҳам мажбурий меҳнатга жалб қилмоқда. Хабар қилинишича, айрим маҳаллий амалдорлар фермерларга ипак қурти бериб, уларни миллий режани бажариш учун ипак қурти боқишга розиман деб шартнома имзолашга мажбурламоқда. Ҳукумат 2018 йилда жорий этган тақиққа қарамай, айрим маҳаллий амалдорлар ўқитувчилар, талабалар (жумладан, болалар), хусусий корхоналар ишчилари ва бошқаларни қурилишга ва пахта етиштиришдан ўзга қишлоқ хўжалик ишларига, истироҳат боғлари, кўчалар ва биноларни тозалашга мажбурлашни давом эттирмоқда. Айрим ҳолларда амалдорлар ушбу мажбурий ишларни Ўзбекистонда анъана тусини олган ҳашар тизими сифатида тақдим этмоқчи бўлади, унга кўра, маҳалладошлар жамият фойдаси учун ишни кўнгилли бўлиб бажариши керак. Бир жинсга мансуб эркаклар ўртасидаги жинсий муносабатларнинг жиноят деб ҳисобланиши Ўзбекистондаги LGBTQI+ жамоатлари вакилларини полиция зўравонлиги, тамагирлиги, порнографияга мажбурлашига ва хабаркаш бўлишига олиб келади; LGBTQI+ вакилларини кенг тарқалган ижтимоий тамғалаш (stigma) ва камситиш уларни оила воситачилигида тузиладиган мажбурий никоҳ олдидаги ҳимоясизлигини оширади ҳамда унда жинсий эксплуатация ва мажбурий меҳнат мақсадидаги одам савдоси аломатлари бўлиши мумкин. Давлат муассасаларида болалар жинсий эксплуатация олдида ҳимоясиздир. Одамфурушлар Ўзбекистон ватандошларини мамлакат ичидаги исловотхоналар, клублар ва хусусий уйларда жинсий эксплуатация қилмоқда.

Одамфурушлар Ўзбекистон ватандошларини Яқин Шарқ, жумладан, Баҳрайн, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликларида; Европа, жумладан, Эстония, Грузия, Латвия, Молдова, Россия ва Туркияда ҳамда Марказий, Шарқий ва Шарқий Осиё, жумладан, Қозоғистон, Шри-Ланка ва Таиландда мос равишда жинсий алоқа ва мажбурий меҳнат борасида эксплуатация қилмоқда. Ўзбекистон ватандошлари ушбу минтақаларда қурилиш, транспорт, нефт ва газ, қишлоқ хўжалиги, чакана савдо ва озиқ-овқат соҳаларида мажбурий меҳнатга дучор бўлмоқда. Юз минглаб ўзбекистонлик мигрант ишчиларга Россияда одам савдоси хавф солмоқда, у ердаги иш берувчилар ва ҳокимият идоралари ишлашга рухсат бериш учун кўп ҳақ олмоқда, бу эса қарз сабаб бўлаётган мажбурлашни тезлаштирмоқда, уларни оғир шароитларда яшаш ва ишлашга мажбур қилмоқда,  маоши берилмаслиги ёки ундан чегириб қолинишини келтириб чиқармоқда; ушбу ҳимоясизлик ҳолатларига россиялик иш берувчиларнинг ўзбекистонлик мигрант ишчиларни тегишли идораларда рўйхатдан ўтказмаётгани сабаб бўлмоқда.

Хабарларга кўра, ўзбекистонлик мигрант ишчиларнинг ярмидан кўпи тегишли ҳужжатларни олиш учун зарур бўлган мураккаб қоғозбозлик амалиётидан воз кечмоқда. Айрим ўзбекистонлик эркаклар қуролли гуруҳлар билан бирга жанг қилгани ёки иш қидириш учун Сурия, Ироқ ва Афғонистонга кетиб қолмоқда, оқибатда овқат тайёрлаш, йиғиштириш ва ҳаммоллик қилишдай мажбурий меҳнатга гирифтор бўлмоқда. Ўша эркаклар билан мазкур жойларга кетаётган аёллар ва болалар етиб бориши билан жинсий эксплуатация ва мажбурий меҳнат олдида ҳимоясиз қолмоқда; хабар қилинишича, уларнинг кўпчилиги бошқа ўзбекистонликарнинг оила аъзолари билан бирга вақтинчалик жамлоқларга жойлаштирилмоқда, ўша жойларда сафар қилиш ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мусодара қилинмоқда ва бирдан бошқа жойга бориш эркинлиги чекланмоқда. Шу аёлларнинг кўпчилиги айтишича, қуролли можаролар вақтида эрларидан ажраган, шундан сўнг вужудга келган иқтисодий қийинчиликлар ва жамлоқларда яшаб туриш мажбурий маҳаллий никоҳланиш олдида чорасиз қилиб қўйган, бундай ҳолатларда жинсий эксплуатация ва мажбурий меҳнат мақсадидаги одам савдоси аломатлари бўлиши мумкин.