Инсон ҳуқуқлари бўйича 2016 йилги ҳисобот: Ўзбекистон

ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ

Ўзбекистон авторитар давлат бўлиб, унинг конституциясида ҳокимиятнинг ижроия, қонун чиқарувчи ва суд тармоқларига бўлинувчи президентлик тизими белгилаб қўйилган.  Собиқ Президент Ислом Каримов бошқаруви остидаги ижроия ҳокимияти сиёсий ҳаёт устидан ҳукм юргизди ва бошқа ҳокимият тармоқларини деярли тўла назорат қилди.  2 сентябрь куни Президент Каримов вафот этиб, 4 декабрда янги сайловлар бўлиб ўтди. Собиқ бош вазир Шавкат Мирзиёев 88 фоиз овоз билан сайловда ғолиб чиқди. ЕХҲТнинг Демократик муассасалар ва инсон ҳуқуқлари бўйича идораси сайловларни кузатишга қаратилган дастлабки ҳисоботида таъкидлашича, “асосий эркинликларнинг чеклангани сиёсий плюрализмга путур етказиб, ҳақиқий рақобатдан йироқ кампания юритишга олиб келди”. Ҳисоботда, шунингдек, қатор ижобий ўзгаришлар, жумладан, сайловдаги шаффофликнинг ошиб бориши, ногиронларга хизмат кўрсатиш ва 600 нафар халқаро кузатувчиларнинг сайловда тўсиқсиз иштирок этиши ҳам қайд этилди.

Фуқаро ҳокимияти вакиллари хавфсизлик кучларини самарали назорат қилди, аммо хавфсизлик хизматлари фуқаролик тузилмаларга кенг равишда кириб борган ва уларнинг ўзаро иш юритиш жараёни аниқ эмас, шу боис фуқаровий ҳокимиятнинг таъсир доираси ва чекловларини аниқлаш қийиндир.

Энг жиддий инсон ҳуқуқлари муаммолари қуйидаги ҳолларни ўз ичига олади: хавфсизлик кучлари томонидан маҳбусларни қийноққа солиш ва таҳқирлаш ҳолатлари; лозим бўлган ҳуқуқий тартиб-қоидаларни қўллаш ва одил судловдан маҳрум қилиш; фуқароларнинг эркин, ҳаққоний ва даврий сайловларда ўз ҳукуматини сайлай олмаслиги.

Инсон ҳуқуқларига оид давом этаётган бошқа муаммолар қаторига қуйидаги ҳоллар киради: маҳбусларни якка ҳолда сақлаш ва қамоқда сақлаш муддатини узайтириш; оғир ва баъзан ҳаёт учун хавфли бўлган қамоқ шароитлари; асоссиз ҳибсга олиш ва қамоқда сақлаш; дин эркинлигини чеклашнинг кенг тарқалгани, жумладан, камсонли диний гуруҳларга мансуб кишиларнинг таъқиб қилиниши ва турли динларга мансуб диндорлар қамалишининг давом этиши. Муаммолар қаторига сўз, матбуот, йиғинлар ўтказиш ва уюшмалар тузиш эркинлигининг чеклангани; фуқаролик жамияти чекланиши; ҳаракатланиш эркинлиги чеклангани; аёлларга қарши зўравонлик; фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ва таълим олиш каби асосий ижтимоий хизматлардан фойдаланишга имкони йўқлиги; одам савдоси, шу жумладан давлат томонидан уюштирилган мажбурий меҳнат ҳам киради. Қонун устуворлигига нисбатан эътиборсизлик ҳоллари кўп бўлган, зотан давлат ҳокимияти идоралари ҳукуматни танқид қилган инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар, бошқа кишилар ҳамда уларнинг оила аъзоларини таъқиб қилди, асоссиз ҳибсга олди, қаттиқ жисмоний жабр ўтказди, сиёсий сабабларга кўра судлади ва қамоқда сақлади.

Давлат томонидан амалдорларни суд орқали таъқиб қилиш кам учраган, саралаш асосида бўлган, аммо кўпинча ошкора равишда юз берган; шунингдек, амалдорлар кўп ҳолларда коррупцион амалларда иштирок этган ва бу ҳоллар жазосиз қолган.

1-бўлим. Шахс дахлсизлигига риоя қилиш, жумладан қуйидагилардан ҳоли бўлиш:

а. Ўзбошимчалик ва бошқа ғайриқонуний ёки сиёсий йўл билан ҳаётдан маҳрум қилиш

Давлат ёки унинг вакиллари ўзбошимчалик билан ёки ғайриқонуний равишда, жумладан қийноқ орқали одам ўлдиргани хусусида хабарлар бўлган.

Февраль ойида “Озодлик” радиоси хабар қилишича, милиция Навоийдаги 64/46-сонли қамоқхонада тақиқланган Ҳизбут-таҳрир диний ташкилотига аъзоликда айбланиб, жазо ўтаётган Маҳмуджон Ҳасановнинг жасадини расмий суд-тиббий экспертиза хулосасисиз унинг оиласига келтириб берган. Милиция марҳумни дарҳол кўмишни талаб этган. “Фергананьюс” агентлиги ўлим қийноқ оқибатида содир бўлган.

Қийноқ туфайли вафот этганлар хусусида бошқа маълумот бўлмади, бироқ, февраль ойида Достон Абураҳмонов, Шаҳоб Маҳкамов ва Икромжон Низамовнинг ўлимига шунга ўхшаш ҳолат сабаб бўлган.

б. Шахсларнинг бедарак йўқолиши

Шахсларнинг сиёсий сабабларга кўра бедарак йўқолишига оид хабарлар бўлмади, гарчи баъзи маҳбуслар оила-аъзоларининг хабар беришича, улар жазо муддатини ўтаётган ўз қариндошларини зиёрат қилмоқчи бўлганлар, зеро уларнинг қайси қамоқхонада эканлигини аниқлай олмаганлар.

Мажбурий ва ғайриихтиёрий бедарак йўқолиши бўйича БМТнинг ишчи гуруҳи чиқарган 2016 йилги ҳисоботда қайд этилишича, олдинги йиллардан қолиб келаётган еттита иш ечимсиз қолмоқда. Ишчи гуруҳининг Ўзбекистонга ташриф буюриш бўйича юборган сўровномаларига ҳукумат жавоб бермаган ҳамда ҳукуматнинг ўша еттита иш билан боғлиқ ахбороти бу борадаги аҳвол қандайлигини аниқлаш учун етарли бўлмаган.

Мамлакат ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари томонидан қидирувда бўлган ва чет элда истиқомат қилаётган шахсларнинг миллий ёки хориждаги кўп қиррали хавфсизлик тизимларининг розилиги ё бевосита ҳамкорлиги билан мамлакат махфий хизматлари томонидан олиб қочилиши, ҳатто бошпана олган бўлса ҳам, мажбуран Ўзбекистонга қайтарилиб, у ерда судланганлари ҳақида хабарлар бўлган.

Раҳмиддин Камоловнинг адвокатлари ўз мижозларини 29 август куни Москвада ўғирлаб кетишга уринганини хабар қилди. Тақиқланган диний ташкилотга алоқадорликда айбланган Камолов Ўзбекистонда қидирувда эди. Москвада жойлашган “Ёрдам” ҳуқуқий маслаҳат маркази маълумотига кўра, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Камоловни ўғирлаб, уни жисмоний ва руҳий таҳқирлаган. Ўша куни кечроқ уни Ўзбекистонга юбориш учун мажбуран аэропортга олиб келган. Россия мулозимлари ишга аралашиб, Камоловни ҳибсга олди ва кейинчалик озод этди. У экстрадиция қилиш тўғрисидаги Ўзбекистоннинг сўрови бўйича Россия ҳукуматининг қарорини кутган ҳолда Россияда қолди.

в. Қийноқ ва бошқа шафқатсиз,  ғайри-инсоний ёки таҳқирли муносабат  ёки жазо

Конституция ва қонунчилик бундай амалиётни тақиқлашига қарамасдан, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик ходимлари маҳбуслардан иқрорнома, айбнома тузиш ёки молиявий манфаатга эга бўлиш ниятида маълумот олиш мақсадида уларни мунтазам равишда калтаклаганлар ёки бошқа кўринишдаги қўпол ҳаракатларни қўллаганлар. Манбаларнинг хабар қилишича,  қийноққа солиш ва таҳқирлаш қамоқхоналарда ҳам, суддан олдин сақлаш муассасаларида ҳам, маҳаллий милиция ва хавфсизлик хизмати участкаларида ҳам кенг тарқалган. Хабар қилинган қийноқ усулларига қуйидагилар киради: қаттиқ калтаклаш, овқат бермаслик, нафас йўлларини тўсиш,  қўлларни боғлаш,  қўллардан осиб қўйиш ва электрошок қўллаш. Шунингдек, мунтазам келиб турган хабарларга кўра, давлат идоралари вакиллари маҳбусларга руҳий босим ўтказганлар,  жумладан,  маҳбусларнинг оила аъзоларига қарши таҳдид ва шантаж қилганлар.

2010 йилда БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Қўмитаси Ўзбекистон Жиноят кодексидаги қийноққа берилган тавсиф мамлакат аъзо бўлган Қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайри-инсоний ёки тахқирли муносабат ёки жазога қарши конвенцияга тўғри келмаслигидан ташвиш изҳор қилди.  БМТнинг Қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайри-инсоний ёки таҳқирли муносабат ёки жазо бўйича Махсус вакилининг мамлакатга оид энг сўнгги баҳолаши 2003 йилда тайёрланган эди, чунки 2002 йилдан бери БМТнинг бу ёки бошқа махсус вакили мамлакатга ташриф буюриши борасидаги кейинги сўровларга жавоб берилмаган.

19 февраль куни Жиззах вилоят жиноят суди беш киши – Арамаис авакян, Фурқат Жўраев, Бектемир Умирзоқов, Акмал маматмурадов ва Дилшод Алимовни – терроризмга алоқадор ҳаракат, давлат тўнтаришига уриниш, жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид қилувчи материалларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш, диний-экстремист, сепаратист, фундаменталист ва бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, раҳбарлик қилиш ва иштирок этиш каби далватга қарши жиноий ишларда айблаб, 7 йилдан 12 йилгача муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд мажлисида Авакян ва бошқалар Жиззах вилоят МХХ ва милиция зобитлари ёлғон иқрорнома олиш учун уларни қийнаган. Ушбу иш бўйича берилган саволларни ҳукумат инкор этди ва ички текширув қийноқлар қўлланилгани ҳақидаги гаплар асоссиз эканини кўрсатганини айтди.

7 март куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси раиси Елена Урлаева Миробод туманлараро суди қарорига биноан мажбуран руҳий касаллар шифохонасига ётқизилган. 2 июнда озод этилган Урлаеванинг айтишича, ўзи ушлаб турилган Тошкентдаги 1-руҳий касалликлар шифохонасида мулозимлар уни бир неча бор уришган ва мажбуран психотропик моддалар беришган. Илтимоснома киритилганига қарамай, шифохона мулозимлари бундай ёмон муносабатни тасдиқлаш ё инкор этиш ва ё қон таҳлили олиш учун бирон тиббий кўрик ўтказишни рад этди. Ҳукумат Урлаевани фаолиятига доир ҳисоблраи учун 2001, 2002, 2005 ва 2012 йилларда ҳам касалхонага ётқизган.

Хабарларга қараганда, давлат органлари вакиллари, исломий экстремизмда гумон қилинган шахсларга нисбатан одатдагидан кўра қаттиқроқ жазо чораларини тайинлаганлар.  Маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоллари хабар қилишича, муассаса маъмурлари диний экстремизмда гумон қилинган маҳбусларни калтаклашга рози бўлган бошқа маҳбусларга кўпинча пора ёки қамоқхонадаги бошқа имтиёзларни таклиф қилганлар. Ҳукумат экстремизмнинг зўравон ва нозўравон шакллари фарқига бормайди.

Қамоқхона ва муваққат сақлаш муассасаларидаги шароит

Баъзи ҳолларда қамоқхона шароитлари оғир ва ҳаёт учун хавфли бўлган.

Жисмоний шароитлар:  Хабарларга кўра, баъзи қамоқхоналарда конституцион тузумга тажовуз қилишда айбланган маҳбуслар алоҳида сақланган. Инсон ҳуқуқларини монтироринг қилувчиларга кўра, камоқхона маъмурлари диний экстремизмда айбланиб қамалган маҳбусларни бошқа маҳбуслардан ажратиб қўйган.

Қамоқхоналар тўлиб-тошгани, шунингдек, қамоқхона нозирларининг хизмат вазифаларини қўпол равишда суиистеъмол қилиши ва дори-дармон етишмаслиги ҳоллари ҳақидаги хабарлар тез-тез келди.   Умуман олганда, маҳбуслар истеъмоли учун озиқ-овқат ва ичимлик суви мавжуд бўлган, бироқ уларнинг сифати ёмон бўлган. Баъзи ҳолларда маҳбусларнинг қариндошлари қамоқхоналарда бериладиган озиқ-овқатда гўшт етарли эмаслигини хабар қилганлар. Келган маълумотларга қараганда, сиёсий маҳбуслар ҳаво айланиши кам бўлган камераларда сақланган, улар қишда ўта совуқ ёки ёзда ўта иссиқ ҳароратларда сақланган; ҳибсхоналарда иситиш ёки совутиш мосламалари бўлмаган. Шунингдек, оила аъзоларининг хабарига кўра, қамоқхона нозирлари маҳбусларга мўлжалланган озиқ-овқат ва дори-дармонни кўпинча олиб қўйганлар ёки вақтида эгасига етказиб бермаганлар. Олдинги йиллардан фарқли ўлароқ, маҳбусларнинг оила азолари жинсий тажовуз ҳолатлари ҳақида хабар қилмадилар.

Қамоқхона маъмурияти мутасаддиларининг хабар қилишича,  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қамоқхоналарда сил касаллигини даволаш ва тарқалиши олдини олиш ҳамда ОИВ/ОИТСни даволаш ва олдини олиш бўйича фаол дастур олиб борган. Амалдорлар билдиришича, гепатит билан оғриганлар сони кўп бўлмади, бундай касаллар мавжуд тиббий пунктларда дастурларга кўра даволанди. Бундай даволаш ҳақидаги ҳисоботларни мустақил равишда текширишнинг имкони бўлмади, чунки бундай муассасаларга кириш тез-тез рад этилган.

Маъмурият: Маҳбусларга оид ҳужжатларни сақлаш лозим даражада бўлгани хақида маълумотлар мавжуд эмас. Давлат идоралари зўравон бўлмаган ҳуқуқбузарларга нисбатан чекланган ҳолатларда жиноий жазо ўрнига гаров, уй қамоғи ва ахлоқ тузатиш каби маъмурий чоралар қўллашган. Ундан ташқари, Жиноят кодексига асосан, агар қонунбузар келтирилган зарарни тўла қоплаган бўлса, судлар бир нечта ҳолларда қамоқ жазосини тайинлаши мумкин эмас.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ва Бош прокуратура ҳибсга олинган шахсларнинг шикоятларини кўриб чиқишлари мумкин. Омбудсман маълум маҳбуслар номидан тавсия киритиш ҳуқуқига эга, жумладан зўравонлик қилмаган ҳуқуқбузарларга нисбатан содир этган жиноятига мосроқ равишда суд ҳукмини ўзгартириш. Бироқ, Омбудсман идорасига кўра, қамоқхоналардаги шароит ҳақида маҳбуслардан камдан-кам ҳолда шикоят келган. Ҳибсдаги ё озод этилганларнинг оила аъзолари айтишича, уларнинг Омбудсманга ёзган шикоятларига жавоб берилмаган ёки Омбудсман текширувисиз муаммони ҳал қилиш учун жазо тайинлаган суднинг ўзига юборилган.

Умуман олганда, қамоқхона маъмурлари оила аъзоларининг маҳбуслар билан йилига 2-4 марта тўрт соатгача учрашишига рухсат берди. Лекин олинган хабарларга кўра, диний ёки экстремизм айблови билан қамалган маҳбусларнинг қариндошлари уларни бориб кўриш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.  Қамоқхона турига қараб, қариндошларга йилига 2-4 марта бир кундан уч кунгача ташриф буюриш рухсати ҳам берилди.  Сиёсий маҳбусларнинг оила аъзолари айтишича, уларнинг ташриф муддати қамоқхона маъмурлари томонидан кўпинча асоссиз равишда бекор қилинган ёки кескин қисқартирилган. Бошқа маҳбусларнинг оила аъзоларига кўра, қамоқдаги яқинларни зиёрат қилиш кўп ҳолларда амалдорларга пора бериш билан амалга ошган.

Ҳукумат маҳбуслар истаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч бир динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга эканини билдирди, аммо маҳбусларнинг оила аъзоларига қилган кўплаб шикоятига кўра, улар қамоқхона кун тартибига зид келадиган диний амалларни адо эта олмаганлар. Бундай диний амаллар қаторига мусулмонларнинг бомдод намозини ўқиши киради. Ҳукумат маҳбусларга рамазон ойида рўза тутишни тақиқлади. Гарчи баъзи қамоқхона кутубхоналарида Қуръон ва Инжил нусхалари мавжуд бўлса-да, қамоқ маъмурлари маҳбусларга диний материаллардан фойдаланишга рухсат этмагани ҳақида маҳбусларнинг оила аъзолари томонидан шикоятлар келиши давом этган.

Ҳукуматнинг расмий қоидаларига асосан, маҳбуслар “диний ибодатда ва турмуш қуриш каби оилавий алоқаларда қатнашиш” ҳуқуқига эга. Шунингдек, “яқин қариндошлар” қамоқхона маъмуриятидан қамоқдаги оила аъзоларининг соғлиғи ва унинг интизомига оид ҳужжатлар ҳақида оғзаки ва ёзма маълумот олиш ҳуқуқига эгадирлар.  Шунга қарамай, маҳбусларнинг оила аъзолари ўзларининг қамалган қариндошлари ҳақида етарли маълумот ололмасликлари ва қамоқ маъмурлари маҳбуслар ҳақидаги тиббий ва бошқа маълумотларни ошкор этмай келиши ҳақида хабар беришди.

Маҳбусларнинг оила аъзолари ва нодавлат ташкилотларига (НТ) кўра, давлат мутасаддилари баъзи маҳбусларни, айниқса,  диний экстремизмда айбланганларни қамоқ муддати тугагандан сўнг ҳам озод қилмаганлар. Қамоқхона мутасаддилари маҳбусларни қўшимча қонунбузарликни содир этишда ёки мажҳул қоидалар ёхуд қамоқхонанинг ички тартибини бузишда айблаб, ёки улар ҳамон жамият учун хавфли дея, ушбу маҳбусларнинг қамоқ муддатини кўп ҳолларда узайтирганлар.

Хабарларга кўра, ҳукумат қамоқхона ички қоидаларини бузганлиги учун инсон ҳуқуқлари фаоли Ғанихон Маматхоновни май ойида қўшимча уч йил, мухолифат фаоли Самандар Қўқоновга эса октябрда беш йил муддат қўшиб берди. Ноябрь ойида ҳукумат Қўқоновни йиллик амнистияга мувофиқ қамоқдан озод этди.

Мустақил мониторинг: Мустақил кузатувчилар Ўзбекистон пенитенциар тизимидаги баъзи жойларга, жумладан тергов изоляторлари, вояга етмаганлар ва аёллар камоқхоналари ва яшаш колонияларига чекланган равишда кириш имконига эга бўлдилар. Давлат органлари танлаб олинган бир неча кузатувчиларга фақат муайян қамоқхоналар ва ушбу қамоқхоналар ҳудудидаги чекланган жойларга киришга рухсат берганлар. Улар 20 июль куни “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаолларига Навоий вилояти Зарафшон туманидаги 64/48-сонли қамоқҳонага Муҳаммад Бекжонни, Қорақалпоғистоннинг 64/71-сонли Жаслиқ қамоқҳхонасидаги Аъзам Фармоновни ҳамда Навоийдаги 64/29-сонли қамоқхонадаги Исроил Холдоровни кўришга рухсат беришган. Йил давомида бирорта БМТ махсус вакили ва ё халқаро ҳамжамият вакилига қамоқхоналарни бориб кўришга рухсат этилмаган.

Асоссиз ҳибсга олиш ёки  ҳибсда сақлаш

Конституция ва қонунчилик асоссиз ҳибсга олиш ва қамоқда сақлашни тақиқлайди, аммо давлат органлари бундай амалиётни давом эттирди.

Милиция ва хавфсизлик аппаратининг роли

Ҳукумат жиноят хатти-ҳаракатларини тергов қилиш ваколатини учта турли ташкилотга юклаган.  Ички ишлар вазирлиги қонун ижроси, тартибни сақлаш ва умумий жиноятларни тергов қилишга масъул бўлган милицияни назорат қилади. Бош прокуратура қотиллик, мансабдор шахсларнинг порахўрлиги, мансабни суиистеъмол қилиши каби жиноятларни тергов қилади. Тўғридан-тўғри президентга ҳисоб берувчи раис раҳбарлик қиладиган МХХ миллий хавфсизлик масалалари ва разведка билан шуғулланади,  булар қаторига терроризм,  коррупция,  уюшган жиноятчилик, чегарани назорат қилиш ва гиёҳванд моддаларга қарши кураш ҳам киради.  Юрисдикция бир-бирига тўқнаш келган ҳолларда зикр этилган идоралардан қайси бири ташаббусни қўлга олиши ўзаро келишиб олинади.

Жазодан қутилиб қолиш алоҳида муаммога айланган. Ички ишлар вазирлиги хизмат ваколатлари суистеъмол қилинган ҳолатларни тергов қилиш ва инсон ҳуқуқларини бузишда айбланган ходимларни интизомий жазога тортишдай ички тадбирларни амалга оширди,  лекин ҳукумат инсон ҳуқуқларини поймол қилган амалдорларни камдан-кам ҳолларда жазолади. Ички ишлар вазирлигига қарашли Инсон ҳуқуқлари ва ҳуқуқий таълим бошқармаси милиционерлар шафқатсизлиги билан боғлиқ баъзи ишларни тергов қилди.  Парламент қошидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман идорасининг ҳам ишларни суриштириш бўйича ваколати бор, лекин унинг ушбу терговлар бўйича чиқарган қарорлари мажбурий кучга эга эмас.

Ҳибсга олиш тартиби ва ҳибсга олинганларга муносабат

Қонунга кўра,  айбланаётган шахслар ёки гумон қилинувчиларни ҳибсга олиш хусусидаги ҳар қандай қарорни судья кўриб чиқиши лозим.  Аксарият ҳолларда судьялар ҳибсга олишга санкция берганлар. Айбланувчилар ҳибсга олинганидан бошлаб адвокат олиш ҳуқуқига эга. Давлат тайинлайдиган адвокатлар хусусий адвокат олмаганлар учун мавжуд бўлди. Амалдорлар ҳар доим ҳам маслаҳатлашиш ҳуқуқини таъминлаб бермади ва вақти-вақти билан айбланувчиларни адвокат олиш ҳуқуқини рад этувчи аризаларга қўл қўйишга мажбурлади.  Давлат органлари вакилларининг муайян адвокатларни қўрқитиши ва уларнинг лицензияларини олиб қўйиши салбий оқибатга олиб келди, жумладан сиёсий маҳбусларнинг юридик маслаҳат олиш имкони пасайди. Қонунга кўра, уй қамоғи суддан олдинги ҳибсда ушлаш чораси сифатида қўлланилиши мумкин.

Ҳибсга олинганлар ҳибсда қолиши ёки суддан олдин озод бўлишини аниқлаш учун судья иштирокида кўриб чиқилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ҳибсга олувчи идора бу ҳақда ҳибсга олинган шахснинг оила аъзоларига хабар бериши ва уни қўлга олинган вақтдан бошлаб, 24 соат ичида сўроқ қилиши талаб этилади. Баъзи шикоятларга кўра,  давлат идоралари гумон қилинувчиларни, уларнинг ҳибсга олингани ҳақида оила аъзолари ёки адвокатларни хабардор қилмай туриб, иқрорнома олиш учун ва иқрорномани айбловга асос сифатида қўллаш учун қийноққа солганлар.

Гумон қилинувчиларнинг жавоб бермасликка ҳаққи бор ва уларга адвокат ёллашга ҳаққи бор экани хабар қилиниши шарт.  Расмий айбловни эълон қилмасдан 72 соатгача ушлаб туриш мумкин,  лекин  прокурор қўшимча 48 соат талаб қилиши мумкин, шундан сўнг гумон қилинувчига ёки айб қўйилиши ёки у озод қилиниши керак. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг хабар беришича, давлат идоралари гумон қилинувчиларни рухсат этилган давр тугагандан сўнг ҳам ҳибсда ушлаб турган ҳоллари бўлган. Расмий айблов эълон қилингандан сўнг, прокурор гумондор гаров эвазига озод қилиниши (ёки бирор шахсс ва ё жамоат ташкилотининг кафиллиги асосида), судолди ҳибсхонасида қолиши ёки уй қамоғида сақланиши бўйича қарор қабул қилади. Ҳибсга олиш бўйича иштирок этган судья айбланувчи шахснинг иши кўриб чиқилаётган маҳкама жараёнида судьялар таркибида бўлиши мумкин.

Қонун маъмурларнинг ҳибсда сақланган шахс талабига биноан қамоқхонада ушбу шахс ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман вакили ўртасида учрашув ташкил қилишини талаб қилади. Мутасаддилар ҳибсда сақланган шахсларга Обмудсманга ва Бош прокуратурага махфий шикоят билан мурожаат этишларига рухсат бердилар.

Айблов қўйилгандан сўнг гумондор тергов вақтида уч ойгача тергов изоляторида ушлаб турилиши мумкин. Қонун тегишли прокурорнинг тақдимномаси ва суднинг қарори билан тергов муддатини бир йилга чўзишга рухсат беради. Шунингдек, прокурор маҳбусни суд жараёнини кутиш асносида гаров пули эвазига озод қилиши мумкин. Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, давлат органлари амалда ушбу ҳуқуқий ҳимояни кўпинча эътиборсиз қолдириб келди. Ҳибсга олинган ва жиноятда айбланаётган шахслар “ўзини муносиб тутиш” ва судда ҳозир бўлиш кафолатини берган тақдирда судга қадар гаровсиз озод этилиши мумкин.

Махсус қарорга мувофиқ, барча адвокатлар қайта лицензия олиш учун тўлиқ имтиҳондан ўтиши керак. Инсон ҳуқуқлари фаолларини ва мустақил журналистларни ҳимоя қилган бир қанча тажрибали ва малакали адвокатлар қайта лицензия олиш учун имтиҳон топширганларидан сўнг уларга янги лицензия берилмади, бунга шунингдек, Адлия вазирлиги назорати остидаги адвокатлар палатаси томонидан мазкур адвокатлар касбий этикани бузганлиги ҳақида ёзилган хат асос бўлган ҳоллар ҳам мавжуд. Оқибатда бир қанча инсон ҳуқуқлари фаоллари ва айбланувчилар адвокат топишда қийинчиликларга дуч келди.  Гарчи лицензиясиз адвокатлар жиноят ва фуқаролик ишларида адвокат сифатида иштирок эта олмасалар-да, бироқ улар судланаётган шахс ишлайдиган рўйхатдан ўтган ташкилот аъзоси бўлса, суд уларга судда иштирок этишга рухсат бериши мумкин.

Асоссиз ҳибсга олиш: Давлат органлари одамларга экстремистик кайфият ёки фаолият ҳамда тақиқланган диний гуруҳларга алоқаси бор деган айб қўйиб, уларни асоссиз равишда ҳибсга олишни давом эттирди. Маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоллари хабар қилишича,  экстремист ҳалқаларини тор-мор қилиш топшириғи билан иш кўраётган милиция ва хавфсизлик хизмати ходимлари кўпинча диний-экстремистик ташкилотга аъзоликда гумон қилинган шахсларнинг оила аъзолари ва яқинларини ҳибсга олган ҳамда уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлди. Айбига мажбурлаб иқрор қилдириш ва мажбурлаб гувоҳлик бердириш одатий ҳол бўлган.

20 январь куни етти нафар милиция ва хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида Шарафутдин Ташпулатовни безориликда айблаб, ҳибсга олди. Мирзо Улуғбек жиноят суди унга 15 кунлик қамоқ жазоси тайинлади. Бу муддат ичида Ташпулатовга диний жиноят қилганига иқрор бўлиши учун жуда ёмон муносабат кўрсатишди. 1999 йили у тақиқланган «Ҳизбут таҳрир» диний ташкилотига аъзолик ва конституцион тузумни ағдаришга уринишда айбланиб, тўққиз йил қамоқ жазосини ўтаганди.

2015 йил ноябрь ойида мулозимлар инсон ҳуқуқлари фаоли Ўктам Пардаевни ҳибсга олишди ва уйини тинтув қилишди. Пардаев фитна, товламачилик ва пора таклиф этиш каби жиноятларда айбланиб, 10 йилгача қамоқ жазосига солиниши мумкин бўлди. 11 январь куни Пардаев барча айбловлар бўйича айбдор топилиб, қарийб саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди, аммо дарҳол оқланиб, уч йилгача инсон ҳуқуқлари билан шуғулланиши мумкин эмас деган норасмий огоҳлантириш берилиб, озод этилди.

Ички ишлар органлари ходимлари товламачилик, гиёҳванд моддаларга эгалик қилиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, ёки экстремизмга алоқадор деган сохта айбловлар билан шахсларни ҳибсга олганлар, деган хабарлар бўлган. 22 апрелда Хоразм вилояти Гурлан туманида Валибек Эшманов милиция ходимининг пора талаб этгани ва олганига гувоҳ бўлгани ва бу ҳақда изоҳ бергани учун мажбуран таксидан тушириб олинди. Уни кўчада қаттиқ калтаклашган ва адолатга қаршилик қилиш айби билан туман милиция бўлимига олиб келишган. Гурлан туман суди Эшмановни суд қилиб, унга бир кунлик иш ҳақи миқдорида жарима солди. Сўнг у умумий авфнома асосида оқланди, аммо судланганлик ҳолати унга жўяли бир иш топишида тўсқинлик қилди. Эшманов Омбудсман, Олий Суд, Президент девони, Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқ тартибот органларига қайта-қайта мурожаат этиб, ўзининг айбсиз экани ҳамда милиция ходимларининг нотўғри ҳатти-ҳаракатларини баён этди. Йилнинг охиригача ҳам Эшманов ўз ишини судда кўрилиши ва жиноий ишга алоқадорликдан соқит қилинишига оид илтимосномасига биронта жавоб олмади.

Суддан олдин ҳибсда сақлаш:  Умуман олганда,  жиноятни кўриб чиқиш тартиби,  жумладан, судгача бўлган ҳибсда сақлаш қарори прокурорлар ихтиёрига ҳавола. Қўлга олинганларнинг судгача сақлаш муддати ёки қонунийлиги юзасидан эътироз билдириш учун судга мурожаат қилиш имкони бўлмади. Ҳатто давлат органлари айб қўймаган бўлса ҳам, милиция ва прокуратура ходимлари шахсни айбловсиз қамоқда сақлаш муддати борасидаги чекловларни айланиб ўтишга ҳаракат қилганлар, бунинг учун ушбу шахсларни гумон қилинувчи эмас, балки гувоҳ сифатида ушлаб турганлар.  Судгача бўлган сақлаш бир ойдан уч ойгача бўлди. Ҳукумат судгача бўлган ҳибсхоналарда ушлаб турилган шахсларнинг сони ҳақида маълумот бермади.

Ҳибсдагиларнинг суддан аввл ушлаб турилишнинг қонунийлигини талаб қилиши: Ҳибсдагилар ва ё собиқ маҳбуслар суддан аввал ўзларининг тутиб турилиши қонунийлигини талаб қилиш имкони бор. Ариза берувчининг илтимосига биноан баъзи ҳолларда мурожаатлар омма учун очиқ бўлади ва янги далилларни камдан-кам ҳолда эшитиш мумкин. Апелляция судлари умуман олганда аввалги судларга оид ишларни кўради ва ариза берувчилардан қайд этиш учун ўзларининг айбсиз ва ё айбдор эканини изҳор этишни сўрайди.

Амнистия: Ҳукумат ҳар йили диний экстримизм ёки сиёсий сабаблар билан қамоққа олинган айрим шахсларга амнистия бериб, озод қилади. 2015 йил ноябрида 21 йиллдан сўнг Мурод Жўраев озод этилди. Парламентнинг собиқ аъзоси ва мухолифат вакили бўлган Жўраев 1994 йили 12 йилга ҳукм этилган бўлиб, 2003, 2006, 2009 ва 2012 йилларда гўёки қамоқ ички тартибини бузганликда айбланиб, бу маддат узайтириб борилган. Озодликка чиққандан кейин ҳам Жўраев бир йил давомида шартли равишда озод этилганлигича қолди. Уни ва гоҳида турмуш ўртоғини милиция бўлимига чақириб туришган. Унга олти соатгача бўлган вақт ичида овқат, сув беришмаган, ва ё у ҳожахонадан фойдалана олмаган. Бу борада ҳеч қандай тушунтириш берилмаган, аммо уни ҳибсда ушлаш дипломатик корпус вакиллари у билан учрашишга уринган пайтларда рўй берган.

Октябрь ойида ферер ва “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Бобомурод Раззоқов озод этилди. У 2013 йилда бир аёлни фоҳишаликка сотиб юборишга кўмаклашиш айби билан тўрт йилга қамоқ жазосига ҳукм этилганди. Раззоқовнинг адвокати айтишича, хавфсизлик ходими вакиллари ўша аёлни Раззоқовга қарши айбларни илгари суришга мажбурлаган. 60 ёшли фаол бундай айбловлар сиёсий асосга эгалиги, улар ўзининг инсон ҳуқуқлари борасидага фаолияти учун қўйилаётганини айтиб келди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари эса иш жараёнида жиддий қонунбузарликлар бўлганини даъво қилди.

Ноябрда ҳукумат сиёсий маҳбус Самандар Қўқоновга амнистия бериб, озод этди. Парламентнинг собиқ аъзоси ва ишбилармон Қўқонов 1993 йили 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди. 2013 йилда унинг жазо муддати қамоқхона ички тартибини бузганлиги учун яна уч йилга узайтирилган. Амнистия асосида озод этилишидан бир муддат илгари, октябрь ойида эса бу муддат яна узайтирилганди.

г. Одил ва очиқ маҳкама жараёнидан маҳрум этиш

Гарчи Конституцияда мустақил суд ҳокимияти белгилаб қўйилган бўлса-да,  суд тизими аъзолари, хабарларга кўра, Бош прокуратура ёки бошқа ҳуқуқ тартибот органи томонидан хуш кўрилган ҳукмларни чиқарганлар.

Қонунга кўра,  президент барча судьяларни ҳар беш йилда тайинлайди. Олий Суд судьяларини вазифасидан озод қилишни парламент тасдиқлаши керак, парламент эса, умуман олганда, президент раъйига қараган.

Ишларни судда кўриб чиқиш тартиби

Жиноят кодексида айбсизлик презумпцияси белгилаб қўйилган. Ҳакамлик судлари йўқ. Аксарият суд муҳокамалари жамоатчилик учун расман очиқ, лекин амалда баъзи чекловлар ҳам бўлиб турган. Судьялар суд маҳкамаларини давлат сири билан боғлиқ ёки жабрдийда ва гувоҳларни ҳимоя қилишга эҳтиёж туғилиши сингари истисно ҳолатларда ёпиб қўйишлари мумкин. Судьялар, Олий Суд ёки суд раисидан ёзма рухсат олишни талаб қилмай, маҳкама жараёнларини халқаро кузатувчилар томонидан кузатишга рухсат берди, аммо судьялар ёки бошқа мулозимлар хоҳлаган пайтда, ҳатто фуқаролик ишларида ҳам суд жараёнига кузатувчиларни киритмаганлар.  Давлат идоралари умуман олганда суд мажлиси бошланишига бир ёки икки кун қолганда эълон қилди ва тингловлар кўпинча қолдириларди.

Суд маҳкамаларига аксарият ҳолларда бир нафар профессионал судья ва иш жамоалари қўмиталари ёки маҳалла қўмиталари сайлаб қўйган икки нафар профессионал бўлмаган халқ маслаҳатчисидан иборат коллегия раислик қилди. Маслаҳатчилар камдан-кам ҳолларда сўз оладилар, профессионал судья эса кўпинча процессуал масалалар ва ҳукм чиқариш борасида прокурорнинг тавсияларига риоя қилдилар.

Айбланувчилар суд маҳкамаларида иштирок этиш, гувоҳлар билан юзлашиш ва исботлар келтириш ҳуқуқига эга, лекин судьялар амалда ҳимоячиларнинг қўшимча гувоҳларни чақириш тўғрисидаги илтимосларини ёки айбланувчини қўллаб-қувватловчи гувоҳликни суд ҳужжатига киритишни рад қилди.  Судга киритилган жиноят ишларининг аксарияти бўйича “айбдор” деган ҳукм чиқарилди. Айбланувчилар адвокат ёллаш ҳуқуқига эга, бу тизим умуман олганда унумли ишлади, бундан истисно сифатида баъзи инсон ҳуқуқлари фаолларининг адвокат топишга қийналганини айтиш мумкин. Лозим бўлганда, давлат томонидан бепул адвокат ва таржимон тайинланди.  Ишончли хабарларга қараганда, давлат тайинлаган адвокатлар ўз мижозларини эмас, балки давлат манфаатини кўзлаб иш юритганлар, чунки уларнинг тирикчилиги давлатга боғлиқ бўлган ҳамда уларнинг ўзлари айбланиб қолишдан ва лицензиядан маҳрум бўлишдан қўрқишган.

Қонунга кўра, прокурор ҳибсга олиш ордерини суддан олиш учун сўровнома бериши керак, зотан камдан-кам ҳолларда суд бундай сўровларни рад этган. Прокурорлар ҳибсга олиш ордерини олгандан сўнг катта ваколатга эга; улар тергов ишларини бошқаради, жиноят ишларини тайёрлайди ва судьяларга ҳукм чиқариш учун тавсиялар беради ва суд қарорларига, жумладан жазо тайинлашга протест билдиради.  Гумон қилинувчи шахсни унга айблов эълон қилингандан сўнг гаровга тикилган пул эвазига озод қилинишини, тергов изоляторида ушланишини ёки уй қамоғида сақланишини прокурор ҳал қилади.  Гарчи Жиноят кодексида айбсизлик презумпцияси белгилаб қўйилган бўлса-да, аксарият ҳолларда прокурорнинг тавсиялари устунлик қилди.  Агар судья белгилаган ҳукм прокурорнинг тавсиясига мос келмаса, прокурор ушбу ҳукм устидан юқори инстанция судига протест билдириши мумкин. Судьялар кўпинча ҳукмларни зўравонлик, маҳбуснинг оила аъзоларига таҳдид қилиш ва бошқа мажбурлаш йўллари билан қўлга киритилиши мумкин бўлган айбга иқрорномалар ва гувоҳлар кўрсатмаларига таяниб чиқардилар.  Бу каби ҳолатлар диний экстремизмга оид ишларда кўп учради. Адвокатлар айбига иқрор бўлишни рад этиш ва қийноққа солинганлик тўғрисидаги даъволарни тергов қилишни сўраб, судьяларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга ва вақти-вақти билан бундай ҳуқуқдан фойдаландилар. Судьялар кўпинча бундай даъволарга жавоб бермади ёки асоссиз деб рад қилди. Судлар қийноқлар ҳақидаги даъволар юзасидан тегишли тартибда суриштирув ўтказмади. Суд чиқарган ҳукмларда, айбланувчилар жиноий жавобгарликдан қочиш учун қийноққа солинганларини даъво қилганлар, деган хулосалар бўлган.

Иккинчи марта айни жиноий жавобгарликка тортишга қарши ҳуқуқий ҳимоя амалда қўлланилмайди.

Қонун айбланувчиларга суд ҳукми устидан аппеляция қилиш ҳуқуқини беради, бироқ аппеляциялар камдан-кам ҳолларда жазони бекор қилиш билан якун топди.  Бироқ баъзи ҳолларда аппеляция бериш натижасида ҳукм муддати қисқартирилган ёки шартли жазо турига ўзгартирилган.

Дастлабки тергов якунланиб, прокурор айбловни эълон қилгач ва иш жиноят ишлари бўйича судга оширилгандан сўнг, адвокатлар давлат қўлида мавжуд бўлган тегишли жиноят ишига тааллуқли барча далиллар билан танишишлари мумкин. Аммо, ошкор этилган тақдирда давлат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган маълумотдан иборат далиллар бундан мустасно.  Ўтган йилларда судлар ушбу истиснони рўкач қилди ва бу ҳол, асосий мақсад прокурорларга далилларни адвокатларга ошкор этмаслик имконини беришдир, деган шикоятларга сабаб бўлди. Кўп ҳолларда, айниқса,  диний экстремизмда гумон қилинувчилар билан боғлиқ ишларда, прокурор иддаолари фақат айбланувчининг айбга иқрор бўлиши ёки давлат тақдим этган гувоҳлар кўрсатмаларига таянди.

Сиёсий маҳбуслар ва муваққат ҳибсга олинганлар

Аксарият халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари давлат органлари сиёсий сабабга кўра юзлаб маҳбусларни тутқинликда ушлаб турибди, деб баҳолади, бироқ баъзи гуруҳлар уларнинг сони минглаб эканини айтди. Бундай даъволарни на статистика бўйича, на мустақил равишда аниқлашнинг имкони бўлди. Ҳукумат сиёсий маҳбуслар борлигини инкор этди ва ушбу шахслар қонунбузарлик қилгани учун жазога тортилганини билдирди. Расмийлар октябрда юқори мартабали маҳбус Бобомурод Раззоқовни, ноябрда эса Самандар Қўқоновни озодликка чиқарди. Бир қанча сиёсий маҳбуслар, жумладан Аъзам Фармоновнинг оила аъзолари қамоқхонадаги суиистеъмолликлар ва ушбу маҳбусларнинг саломатлиги ёмонлашганини хабар қилдилар.

Фуқаролик суд тартиблари ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилиш воситалари

Фуқаролар амалдорлар томонидан инсон ҳуқуқлари бузилгани ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво билан мурожаат қилишлари мумкин,  бундай амалдорлар қаторига терговчилар, прокурорлар ва судьялар кирмайди. Судьяларга пора бериш фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларига таъсир этгани ҳақида хабарлар олинди.

д.Шахсий ҳаёт, оила,  уй ва ёзишмаларга асоссиз ёки ноқонуний аралашув

Гарчи Конституция ва қонунчилик бундай хатти-ҳаракатларни тақиқласа-да давлат органлари ушбу тақиқларга амалда риоя қилмади. Қонунчилик электрон кузатув олиб бориш учун прокурорнинг ордерларини талаб қилади, лекин бундай ордерларни суд томонидан кўриб чиқилишини таъминловчи қоида йўқ.

Хабарларга кўра, милиция ва бошқа хавфсизлик кучлари инсон ҳуқуқлари фаоллари ва диний гуруҳлар аъзоларининг уйига санкциясиз кириб борди. Диний эркинлик ҳақида маълумот тарқатувчи Норвегиядаги ННТларнинг бири саналган Forum 18 га кўра, хусусий уйларда ибодат маросимларини ўтказаётган баптист, “Иегова гувоҳлари” ва бошқа озчилик черков аъзоларининг билдиришича, қуролланган хавфсизлик ходимлари ибодат қилинаётган жойга бостириб кириб, черков аъзоларини ноқонуний деб ҳисобланган диний фаолият билан шуғуллангани учун ҳибсга олди ва жаримага тортди. Бундай воқеалар жумласига февраль ва май ойларида Хоразмдаги рейдлар кирди. Баптист аъзоларнинг айтишича, ҳукумат ҳатто улар туғилган кун каби муҳим саналарни нишонлаш учун йиғилган маҳал ҳам уйларга бостириб кирган. Бундан ташқари, улар жамоат жойларида Инжил ўқиганларида ҳам мулозимлар тазйиқ ва тўсқинлик қилгани ҳақида хабар беришди.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари ва сиёсий мухолифат вакиллари хавфсизлик хизмати идоралари махфий равишда уларнинг телефон суҳбатларини эшитганини ва фаолиятларини кузатганини гумон қилишган.

Ҳукумат, потенциал экстремистлар ҳақида маълумот берувчи манба сифатида, тахминан, 12 мингта маҳалла фуқаролар йиғинидан фойдаланишни давом эттирди. Маҳалла қўмиталари турли-туман ижтимоий кўмак вазифаларини бажарди, шу билан бирга улар маҳаллий жамият,  ҳукумат ва ҳуқуқ тартибот идоралари ўртасида информацион боғловчи бўғин сифатида ҳам фаолият юритди. Қишлоқ жойларидаги маҳалла қўмиталари шаҳарлардагидан кўра кўпроқ таъсир кучига эга эди.

Милиция,  иш берувчилар ва маҳалла қўмиталари Елена Урлаева, Малоҳат Эшонқулова, Ўктам Пардаев, Гулшан Қораева ва Чамангул Негманова каби инсон ҳуқуқлари фаолларининг оила аъзоларини таъқиб қилгани хусусида ишончли хабарлар келиб турди.

2-бўлим.  Фуқаро эркинликларини ҳурмат қилиш,  жумладан:

а.  Сўз ва матбуот эркинлиги

Конституция ва қонунчиликда сўз ва матбуот эркинлиги кўзда тутилган,  лекин ҳукумат сўз эркинлигини кескин чеклаб қўйиб, ушбу ҳуқуқларни ҳурмат қилмади.

Сўз ва ифода эркинлиги: Қонунчилик президентни танқид қилишни чеклайди, президентни очиқчасига ҳақорат қилиш беш йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланадиган жиноят ҳисобланади.  Қонунчилик, хусусан, диний зиддият ва этник ихтилофларга ёки конституцион тузумни қўпориш ёки ағдариб ташлашга ундовчи мақолаларни чоп этишни тақиқлайди.

25 апрель куни президент онлайн ва ахборот воситалар орқали кенг диний тарғибот қилишни жиноят сифатида кўришга қаратилган тузатишни имзолади. Жиноят кодексининг 244-1-бандига (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид) кўра, диндан “фуқаролар ўртасидаги тотувликка рахна солиш, бўҳтон ва вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш, жамият ва жамоат хавфсизлиги бўйича ўрнатилган тартибларга қарши қаратилган бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш, аҳоли ўртасида ваҳима тарқатиш” мақсадида онлайн ресурслар, оммавий ахборот воситалари ёки телекоммуникация воситаларидан фойдаланган кишига саккиз йилгача бўлган қамоқ жазоси тайинланади. “Диний экстремист ва террорчи ташкилотларнинг атрибут ва рамзларини тарқатиш ва ё намойиш этиш” беш йилгача қамоқ билан жазоланиши мумкин.

Матбуот ва ОАВ эркинлиги: Барча хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот ташкилотлари давлат органларида рўйхатдан ўтишлари ва ўзларининг асосчилари, бош маҳаррири ва ходимлари хақида маълумот тақдим этишлари шарт.  Босма нашрлар, шунингдек, чоп этилган материалларининг қоғоз нусхасини ҳукуматга тақдим этишлари лозим.  Қонунда барча хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот ташкилотларининг ўз ахбороти аниқлиги учун жавобгарлиги белгиланган, чет эллик журналистларнинг мамлакатда расмий аккредитациядан ўтмай туриб ишлаши тақиқланади ва чет эл ахборот воситалари ҳам Ўзбекистоннинг ОАВ тўғрисидаги қонунига бўйсуниши талаб қилинади.  Ҳукумат хорижий журналистларнинг ва матбуот хизматларининг мамлакатда ишлашига йўл қўймаслик учун аккредитация қоидаларини рўкач қилди.

Сентябрда қабул қилинган Ахборот технологиялари ҳақидаги Қонунга ўзгартишлар блоггерларни интернетга чиқарган постларининг мазмуни учун қонунан жавобгарлигини белгилади ва кишининг “шаънига ва обрўсига” путур етказиши мумкин бўлган постларни қўйишни тақиқлади.  Бошқа чеклашларга оммавий тўс-тўпалонга чақириш, конституциявий тизимга тажовуз қилиш, порнография ёки давлат сирларига оид ахборотларни чиқариш, «давлатга таҳдидлар» эълон қилиш ва “қонунда жиноий ва бошқа жавобгарликни назарда тутувчи бошқа фаолият” киради.

Давлат диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм, шунингдек, этник ва диний нафрат қўзғатишни қўллаб-қувватлашни тақиқлади.  Хорижлик шериклар ҳиссаси 30 фоиздан юқори бўлган юридик шахсларга мамлакатда ОАВ ташкил этиш ман қилинди.

Давлат назоратидаги газеталарнинг мақолалари ҳукумат нуқтаи назарини акс эттирди. Ҳукуматнинг асосий газеталари халқаро оммавий ахборот воситаларининг фақат чекланган материалларини чоп этди.  Ҳукумат тиражи кам ҳамда реклама, гороскоп, шунга ўхшаш материаллар, баъзан мустақил маҳаллий хабарлар, шу жумладан, онда-сонда ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатини танқид қилувчи  мақолалар чоп этадиган бир қанча хусусий газеталарни нашр қилишга рухсат берди.

Ҳукумат қуйи даражали ҳукумат мансабдор шахсларини танқид қилувчи мақолалар чоп этиш ёки оммавий маданият ва глобализация сингари «Ғарб» ғояларини қоралаш учун «Даракчи» ва «Бекажон» каби кўп тиражли оммавий нашлардан фойдаланди.

Бир неча мустақил деб ҳисобланган вебсайтлар доимий тарзда ҳукуматнинг нуқтаи назарини акс эттирилган материаллар чоп қилди.  Ҳукумат тасарруфидаги UzA ҳамда “Жаҳон» информацион агентлиги каби ОАВлари ислоҳотлар ёки мамлакатга бўлган расмий ташрифлар ҳақида хабарларни эълон қилиб турди.  Бундай хабарларда хорижий экспертларнинг фикрлари нотўғри ёки бўрттирилган эди.

Зўравонлик ва таъқиб: Милиция ва хавфсизлик кучлари матбуот ҳамда радио ва телевидение журналистларига нисбатан ҳибсга олиш, таъқиб қилиш, қўрқитиш ва зўравонликни қўллади, шунингдек, улар фаолиятига бюрократик чекловлар қўйди.

Сўнгги йилларда бўлгани каби ҳукумат давлат ва мустақил оммавий ахборот воситалари журналистларини чет эллик дипломатлар билан алоқа қилгани учун таъқиб этди, хусусан журналистларни бундай алоқалари учун сўроққа тутди.  Баъзи журналистлар чет эллик дипломатлар билан юзма-юз учрашишни истамадилар, чунки улар ўтмишда бундай қилгани учун МХХнинг таъқиби ва сўроғига дуч келган эдилар.

2015 йил ьюнь ойида давлат органлари вакиллари «Ҳуқуқ дунёси» газетаси бош муҳаррири Барнохон Худояровани ҳибсга олган. Айтилишича, у Норин туман прокуратураси ва Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида танқидий мақола чоп этган. 2015 йил октябрда Давлат органлари Худояровани маблағ ўзлаштиришда айблаб, беш йилу тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм этган. 2015 йил декабрь ойида Наманган вилоят жиноят суди аппелляцияни рад этиб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.

Цензура ва контент чекловлари: Давлат оммавий ахборот ташкилотларида хизмат қиладиган журналистлар ва бош муҳаррирлар ўша нашрларда масъулият доирасига цензура ҳам кирувчи ходимлар борлигини маълум қилди. Кўп холларда бош муҳаррирлар яққол цензор вазифасини бажариши мақсадида у ёки бу нашрга давлат томонидан тайинланганлар.  Қайта-қайта берилган хабарларга кўра, ҳукумат амалдорлари ва иш берувчилар журналистларга  хорижий мамлакатлар элчихоналари ҳомийлик қилган баъзи тадбирларни ёритмасликлари хақида оғзаки кўрсатма берди ва баъзи холларда ушбу кўрсатмага амал қилмаслик ишдан бўшатишга олиб келиши билан қўрқитди.  Ўтган йилларда бўлгани каби вилоятлардаги телевизион каналлар маҳаллий аҳамиятга эга бўлган сув, электр ва газ етишмовчилиги, шунингдек, коррупция ва атроф муҳит булғаниши мавзусида енгил танқидий материаллар берди.

Ҳукумат “Озод Европа радиоси/Озодлик радиоси”, “Америка овози” ва Би-Би-Си Умумжаҳон хизматига ўз эшиттиришларини мамлакат ичидан эфирга узатишга ҳамон рухсат бермай келмоқда, гарчи «Америка овози» ва Би-Би-Си интернет сайтларига баъзида  кириш мумкин бўлди.

Ҳукуматнинг хавфсизлик хизматлари ва бошқа идоралар ноширларга доимий суратда мақола ва хатларни сохта имзолар остида чоп этиш, шунингдек, қандай мақолаларни босиш тўғрисида аниқ йўриқномалар бериб турди.  Кўпинча ҳукумат ёки хусусий газетанинг мақолалари мазмуни ўртасидаги фарқ жуда кам бўлди.  Журналистлар камдан-кам мустақил суриштирув мақолалар билан чиқди.  Қўлма-қўл ўқилаётган сариқ матбуот баъзида ҳукумат сиёсатини енгилгина танқид қилган мақолалар чоп этди ҳамда одам савдоси сингари  нозик деб қаралган масалаларни муҳокама қилди.

Ҳукумат расмий журналистларнинг хорижий давлатлар элчихоналарида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишини тақиқлаган.

Туҳмат/ҳақоратга қарши қонунлар: Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда туҳмат ва хақорат қилиш учун сезиларли миқдорда жарима тўлаш кўзда тутилган. Ҳукумат президентни ёки ҳукуматни танқид қилган журналистлар,  инсон ҳуқуқлари фаоллари ва бошқаларни жазолашда туҳмат, бўҳтон, ҳақорат қилиш сингари айбловлардан фойдаланди.

Интернет эркинлиги

Умуман олганда, ҳукумат Интернетга, жумладан, ижтимоий ахборот тармоқларига чиқишга рухсат берди.  Бироқ Интернет хизмати провайдерлари ҳукуматнинг талабига кўра, ҳукумат наздида эътирозли деб ҳисобланадиган вебсайтларга ёки ўша вебсайтларнинг баъзи саҳифаларига кириш йўлини мунтазам тўсиб тургани хабар қилинди.  Бундай сайтларга, масалан, Fergananews.com, Ozodlik.org ва Asiaterra.info киради. Ҳукумат бир қанча маҳаллий, халқаро янгилик вебсайтлари ва мухолифатдаги сиёсий партияларнинг вебсайтларига киришни тўсиб қўйди.

ОАВ тўғрисидаги қонун вебсайтларни ҳам ОАВ деб тавсифлайди,  уларнинг ҳам худди маҳаллий ва хорижий ОАВ сингари давлат рўйхатидан ўтишини, муассислари, бош муҳаррири, ходимларининг номини кўрсатишни талаб қилади.  Вебсайтлар эълон қилган материалларининг босма нусхасини ҳукуматга тақдим этиши шарт бўлмади.

Ҳукумат статистикасига кўра, мамлакат аҳолисининг тахминан 39 фоизи Интернетдан фойдаланди.  Норасмий ҳисоб эса, айниқса интернетга мобил коммуникация воситалари орқали кириш бўйича, анча баланд бўлди. Бир қанча фаол онлайн-форумлар рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга мамлакат дуч келаётган турли-туман ижтимоий муаммолар муҳокамасига ўз шарҳини юбориш ва бошқа шарҳларни ўқишга рухсат берди.  Ушбу форумларда рўйхатдан ўтиш учун кишилардан шахсини аниқловчи маълумотлар бериш талаб этилади. Ушбу маълумотларни ҳукумат тўпламоқчи бўлган-бўлмагани аниқ эмас, гарчи Ахборот технологиялари бўйича қонуннинг янги моддаларига кўра, интернет кафе эгалари, мижозлар очган саҳифалар тарихини рўйхатга олишлари керак.

Қонунчиликда «uz» доменини олмоқчи бўлган барча вебсайтлар ҳукуматнинг Матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтиши белгилаб қўйилган.  Умуман олганда, ушбу қарор фақат ҳукумат тасарруфидаги ва назоратидаги вебсайтларга тааллуқли бўлди.  Мухолифат вебсайтлари, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) ёки ОАВ вебсайтлари мамлакат ташқарисида рўйхатдан ўтган домен олишни афзал билди.

Ҳукумат Skype, Viber ва Telegram каби хабар юбориш хизматларидан фойдаланишни баъзан бир неча ой давомида чеклаган.

Академик эркинликлар ва маданий тадбирлар

Ҳукумат академик эркинликлар ва маданий тадбирларни чеклашни давом этди.  Давлат органлари вақти-вақти билан кафедра бошлиғидан университетларда ўқилаётган лекцияларни тасдиқлаб беришни талаб қилиб турди ва университет ўқитувчилари кўп ҳолларда ўз-ўзини цензура қилишга мажбур бўлди.

Гарчи қонунчиликда ҳукуматнинг аниқ розилигисиз олий таълим муассасаларининг чет эл ўқув юртлари билан ҳамкорлиги тақиқланган бўлса-да, хорижий ўқув юртлари Ташқи ишлар вазирлиги билан бирга ишлаш натижаси ўлароқ, чет тилларга оид лойиҳалар бўйича ҳамкорлик учун рухсат олишга муваффақ бўлди.  Бироқ, баъзи мактаб ва университетлар маъмурияти ўқитувчилар ва талабаларга чет элларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳомийлигидаги конференцияларда қатнашмайсан, деб тазйиқ ўтказишни давом этди.

б. Тинч йиғин ўтказиш ва уюшма тузиш эркинлиги

Тинч йиғин ўтказиш эркинлиги

Конституция ва қонунчиликда тинч йиғин ўтказиш эркинлиги кўзда тутилган, лекин амалда ҳукумат ушбу ҳуқуқни чеклаб келди. Давлат органлари хавфсизликни таъминлаш баҳонаси билан митинг, йиғин ва намойишлар ўтказишни орқага суриш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.  Ҳукумат кўп ҳолларда намойиш ўтказишга рухсат бериш талабини бажармай келди. Фуқаролар ҳукумат рухсат этмаган митинг, йиғин ёки намойишларни уюштиришга ёрдамлашгани, жой, бино ёки материаллар бергани, шунингдек, йиғин, митинг ва намойишларни ташкил этиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этгани учун катта миқдордаги жаримага тортилганлар, таҳдид, ҳибс ва тахқирлашларга дуч келганлар.  100 кишидан ортиқ иштирокчи қатнашиши назарда тутилган “оммавий тадбир” ўтказишдан аввал тадбир ташкилотчиларидан Ички ишлар вазирлиги билан хавфсизликни таъминлаш бўйича шартнома тузиш талаб этилади. Ушбу қарор кенг кўламда қўлланилди, ҳатто хусусий ташкилотларнинг тадбирларига нисбатан ҳам.

Давлат органлари тинч норозилик намойишига  йиғилганларни тарқатиб юборди, баъзан қамоққа олди, баъзида эса норозилик ҳаракатлари учун маъмурий айблар қўйди. Елена Урлаева, Малоҳат Эшонқулова ва Чамангул Негманова каби фаоллар адолатли сайловларни ёқлаб ва фуқаролар шикоятларига жавоб олиш мақсадида ҳукумат бинолари рўпарасида норозилик намойиш қилганлари учун давлат органлари томонидан бир неча маротаба ҳибсга олинганлар.

Уюшмалар тузиш эркинлиги

Мавжуд қонунчиликда уюшмалар тузиш эркинлиги кўзда тутилган бўлса-да, ҳукумат амалда ушбу ҳуқуқни чеклаб келди. Ҳукумат ННТлар фаолиятини  назорат қилишга интилди ва халқаро ташкилотлар маблағ билан таъминлайдиган ННТлардан, қонун йўли билан тартибга солинмаган исломий ва аъзолари камсонли диний гуруҳлардан ташвиш билдирди. Мустақил фуқаролик жамияти, хусусан инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари учун фаолият юритиш широити чегараланганлигича қолди.  Фаоллар ҳукумат томонидан назорат ва зўравонлик кучайган деб хабар бердилар.

ННТларнинг рўйхатга олинишини назорат қилувчи Адлия вазирлиги ННТлар аъзо бўлмаган шахслар, жумладан хорижликлар билан учрашишлари учун ва  тарқатиладиган ҳар қандай материалларни чоп этиш учун вазирликдан рухсат олишни ҳамда бўлажак тадбирлар мазмуни ва кўлами ҳақида ёзма равишда вазирликни хабардор қилишни талаб этади.

Қонунчилик ташкил этилиши мумкин бўлган гуруҳлар турини қатъиян чеклайди ва барча ташкилотлардан ҳукумат рўйхатидан ўтишни талаб этади. Рўйҳатдан ўтиш талабидан мамлакатга хорижий ННТларни киритмаслик учун фойдаланилди. Қонун Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтишни  кутаётган янги ташкилотларга олти ой давомида имтиёз асосида фаолият кўрсатишига рухсат беради ва бу давр мобайнида ҳукумат уларни расман “ташаббус гуруҳлари” дея таснифлайди. Бир қанча НТлар олти ойдан ҳам кўпроқ вақт мобайнида ташаббус гуруҳлари сифатида фаолият кўрсатишни давом эттирди.

ОИВ/ОИТС ёки қочқинлар масалалари сингари нозик масалалар  билан шуғулланмоқчи бўлган НТлар рўйхатдан ўтиш учун кўпроқ қийинчиликларга дуч келди.  Ҳукумат сиёсий бўлмаган уюшмалар ва ижтимоий ташкилотларнинг рўйхатдан ўтишига рухсат берди, бироқ мураккаб қонун-қоидалар ва чигал бюрократия рўйхатдан ўтиш жараёнини янада мушкуллаштирди ва ҳукуматга бу ишларга тўсқинлик қилиш учун шароит яратди.  Ҳукумат аксарият маҳаллий НТларни ўз назоратидаги НТлар ассоциацияси рўйхатидан ўтишга мажбур қилди, бу ҳол уларнинг барча молия ишлари ва фаолиятини назорат остига олиш имконини берди. Ҳукумат НТлардан уларнинг ўқув машғулотларини ёки семинарларини давлат идораларида тасдиқлантиришларини талаб қилди.  НТларнинг раҳбарлари айтишича, бундай талаб барча дастурий тадбирлар олиб бориш учун аввал ҳукуматдан расмий рухсат олинишига йўл очиб берган. Ҳукуматнинг даъво қилишича эса, бу қоидалар рўйхатдан ўтиш талабларини соддалаштириш учун ва рўйхатдан ўтиш тўловларини камайтиришни кўзда тутган, аммо мустақил фуқаролик жамияти гуруҳларининг маълум қилишича, бу талаблар рўйхатга олиш тартибини соддалаштиргани йўқ.

НТларнинг фаоллиги бир вилоятда иккинчисиникидан фарқ қилди, чунки баъзи маҳаллий ҳокимият ходимлари улар фаолиятига  бағрикенглик билан қаради, айниқса агар бундай фаолият ҳукумат идоралари томонидан мувофиқлаштириб турилган бўлса.  Фуқаролик жамияти гуруҳлари хабарига кўра, рўйхатдан ўтганларидан кейин уларга давлат органлари томонидан чекловлар қўйилган, жумладан кўплаб жамоат тадбирларга Адлия вазирлигининг аввалдан рухсат бериши талаб қилинган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ННТ фаолиятига тегишли тартибни бузганлик ва бошқаларни «ноқонуний ННТга» жалб қилиш учун катта миқдордаги жарималар белгиланган; ушбу ибора ҳукумат томонидан ёпилган ННТларни ёки расмий рўйхатдан ўтмаган ННТларни назарда тутганми йўқми аниқ эмас. Маъмурий кодекс, шунингдек, сиёсий фаолият билан шуғулланган, ўз уставларига мос келмайдиган фаолият ёки ҳукумат олдиндан рухсат бермаган фаолият билан шуғулланган халқаро нодавлат ташкилотларга ҳам қарши жарима белгилаган.

Ҳукумат 2004 йили қабул қилинган банклар фаолияти тўғрисидаги Қонунни ҳаётга жорий қилишни давом эттирди, гарчи бу қарор “пул ювиш”га қарши кураш учун ишлаб чиқилган деб ҳисобланса-да, рўйхатдан ўтган ва ўтмаган НТларнинг хориждан маблағ олишини мураккаблаштириб қўйди. Молия вазирлиги барча инсонпарварлик ёрдами ва техник ёрдам олувчилардан банк операциялари бўйича маълумот тақдим этишни талаб қилди. Адлия вазирлиги НТлардан олинган ҳар қандай грант маблағи, ўтказилган тадбирлари ва келгуси олти ойлик давр учун режалаштирилган тадбирлари хусусида батафсил ҳисобот бериб туришни талаб қилди. НТларининг раҳбарлари вазирликнинг рухсатисиз ўтказилган тадбири учун жаримага тортилиши мумкин ва жарима миқдори баъзи жиноятлар учун назарда тутилган жарима миқдоридан бир неча баробар юқори бўлган.

Парламентнинг Нодавлат, нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари асосан ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун грант танловларини ўтказишда давом этдилар. Баъзи фуқаролик жамияти ташкилотлари ушбу жамғарма асосан ҳукумат яратган нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлайди, дея танқид қилганлар. Қонунга мувофиқ, ҳукумат назарида «экстремистик» дея қараладиган ташкилотларга аъзо бўлишлик жиноятдир.

в. Дин эркинлиги

АҚШ Давлат департаментининг “Халқаро дин эркинлиги тўғрисидаги ҳисобот”ини  www.state.gov/religiousfreedomreport/ да кўриш мумкин.

в. Дин эркинлиги

АҚШ Давлат департаментининг “Халқаро дин эркинлиги тўғрисидаги ҳисобот”ини  www.state.gov/religiousfreedomreport/ да кўриш мумкин.

г. Бир жойдан иккинчи жойга кўчиш эркинлиги, мамлакат ичида кўчган кишилар, қочқинлар ва фуқаролиги йўқ кишиларни ҳимоя қилиш

Констутиция ва қонунчилик мамлакат ичида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, чет элга саёҳат, эмиграция ва репатриация (мамлакатга қайтиш) ҳуқуқини беради, лекин ҳукумат ушбу ҳуқуқларни чеклади. Хусусан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидан ташқарига саёҳат чиқиш учун фуқаролардан чиқиш визаси олишни талаб қилишда давом этди.

Мамлакат ичида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш: Фуқаролардан мамлакат ичида саёҳат қилиш ва ё мамлакатдан чиқишдан аввал паспортларида юридик адрес кўрсатилган штамп бўлиши талаб этилди. Ҳукумат визага ариза топшириш жараёнида вақти-вақти билан маҳаллий ҳамда чет эл сафари ва эмиграцияни орқага сурди. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятига кўчиш учун маҳаллий ҳокимият вакилларининг рухсатномаси талаб этилди, лекин улар бундай рухсатни пора олмасдан туриб, камдан-кам ҳолларда берди. Тошкентда рўйхатга олиш учун асос унча кўп эмаслигини ҳисобга олинса, ҳокимият вакиллари камдан-кам ҳолларда порасиз рўйҳатдан ўтишга рухсат берганлар. “Прописка”сиз Тошкент ва Тошкент вилоятида истиқомат қиладиганлар ва меҳнат фаолиятини олиб борадиганлар шаҳар хизматларидан тўла қонли фойдалана олмаганлар, фарзандларини мактабга юбора олмаганлар ёки кундалик тиббий ёрдам олиш имконига эга бўлмаганлар.

Ҳукумат меҳмонхоналардан чет элликларни кундалик равишда рўйхатдан ўтказишни талаб қилди. Хусусий уй-жойларда турадиган чет элликлардан мамлакатга киргандан кейин уч кун ичида турган жойида рўйхатдан ўтиш талаб этилди. Ҳукумат мулозимлари чет элликларни чегара ҳудудларида диққат билан кузатди, аммо чет элликлар умуман олганда мамлакат ичида чекловсиз бир жойдан иккинчи жойга бориши мумкин бўлди.

Чет эл сафари: Ҳукумат гоҳида хавфсизлик юзасидан миллий байрамлар арафасида чегараларни ёпиб қўйди. Ҳукумат умуман олганда фуқаролар ва доимий резидентлардан МДҲдан ташқарига саёҳат ё эмиграция учун талаб этиладиган чиқиш визаларини берди. Бироқ, чиқиш виза олиш тартиби ҳукумат “сафарнинг мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахборот” асосида сафарни бекор қилишига имкон беради. Фуқаролик жамияти фаолларига кўра, бундай қоидалар аниқ белгилаб берилмаган ва рад жавоби олинган тақдирда шикоят қилишга имкон бўлмаган. Баъзи ҳолларда, агар сафардан мақсад яққол дин билан боғлиқ бўлса, давлат органлари бундай сафарга монеълик қилганлар. Янги паспортларни бериш кечикиши хусусида кўплаб хабарлар олинди, баъзан эса пора эвазига паспорт олиш жараёнини тезлаштириш имкони бўлди.

Одам савдосига қарши курашиш мақсадида деб айтилаётган ҳукумат қоидаларга кўра, 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган аёлларнинг эркак қариндошларидан улар чет элдалик вақтида ноқонуний ишлар, жумладан, фоҳишалик билан шуғулланмаслиги ҳақида ариза бериши талаб этилади. Аммо кузатувчиларнинг маълум қилишича, хориждаги одам савдоси жабрдийдасига айланган ўзбекистонликларнинг аксарияти меҳнат эксплуатациясига жалб этилган эркаклар бўлган.

Гарчи қонунда чиқиш визаси тўғрисида қарор 15 кунда қабул қилиниши белгилаб қўйилган бўлса-да, хабарларда айтилишича, ҳукумат инсон ҳуқуқлари фаоллари ва мустақил журналистларга чет элга сафар қилиши олдини олиш учун чиқиш визалари беришни кечиктирди. Масалан, ҳукумат инсон ҳуқуқлари фаоллари Шуҳрат Рустамов, Дмитрий Тихонов, Ўктам Пардаев, Елена Урлаева, Аделаида Ким, Ҳайитбой Ёқубов ва бошқаларга чиқиш визаси беришни рад этди.  Мамлакатдан чиқиш ё унга кириш қонун-қоидаларини бузиш беш йилдан ўн йилгача қамоқ муддати билан жазоланади.

Умуман олганда, фуқаролар қўшни мамлакатларга сафар қилиш имконига эга бўлди. Афғонистонга ер орқали сафар қилиш мушкуллигича қолди, чунки фуқаролар чегарадан ўтиш учун МХХдан рухсат олиш керак эди.

Эмиграция ва репатриация: Қонунлар икки фуқароликка йўл қўймайди. Қонунларга кўра, қайтиб келган фуқаролар давлат органларига чет элда бўлганида  ўша мамлакат фуқаролигини қабул қилмаганини исботлаши керак бўлади, акс ҳолда улар фуқаролигидан айрилиши мумкин. Аслида эса икки фуқароликка эга бўлган кишилар Ўзбекистонда юрганларида хорижий фуқароларга бериладиган имтиёзлардан фойдалана олмаганлар бироқ Ўзбекистон қонунларига риоя қилган тақдирда бемалол сафар қилиб юрдилар.

Ҳукумат  чет мамлакатларда олти ойдан кўпроқ истиқомат қилган фуқаролар Ўзбекистоннинг консулликларида ихтиёрий рўйхатдан ўтиши мумкинлигини таъкидлаб келди.

2015 йили Фуқаролик ҳақидаги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра,  жамият ва давлат манфаатларига зарар етказадиган; хорижий давлат фойдасига қаратилган фаолиятда иштирок этадиган; ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этадиган фуқаролар Ўзбекситон фуқаролигидан маҳрум этилишлари мумкин.  Бу ўзгартишларни қўлланилгани ва оқибатлари, жумладан фуқароликдан маҳрум қилинган шахслар сонига тааллуқли маълумот ҳукумат томонидан тақдим этилмаган.

Қочқинларни ҳимоялаш

Бошпана олиш имконияти: Мамлакат қонунчилигида бошпана ёки қочқин мақоми бериш назарда тутилмаган, ҳукумат қочқинларни ҳимоя қилиш тизимини жорий қилмади.

Мажбуран репатриация қилмаслик: Ҳукумат қочқинларни ирқи, дини, миллати, муайян ижтимоий гуруҳга мансублиги ёки сиёсий фикрлари сабабли ҳаёти ёки эркинлигига таҳдид солиниши мумкин бўлган мамлакатларга чиқариб юборилиши ёки қайтарилишидан маълум маънода ҳимоя қилди.

Йил давомида БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари бошқармаси (ҚМБОКБ) вакили бўлмаган пайтда БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) 27 нафар кишининг (асосан, афғонлар) ҳали охирига етмаган 18 ишини мониторинг қилиш  ва уларга ёрдам беришни давом эттирди; бундай ҳолатлар 2006 йили БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссарлиги ваколатхонаси ёпилишига сабаб бўлган эди.  Йил давомида БМТТД ва ҚМБОКБнинг вақтинча вакили 7 кишига дахлдор 5 та ишни расмийлаштиришди. Ушбу ташкилот янги аризаларни расмийлаштира ёки қочқин мақомини белгилай олмаслиги сабабли потенциал ариза берувчиларга қўшни мамлакатлардаги БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссарлиги ваколатхоналарига мурожаат қилишни маслаҳат берди.

Ҳукумат БМТ ҚМБОКБнинг қонуний яшаб туришни чўзишга асос бўладиган мандат гувоҳномасини эътироф этмади, бундай гувоҳномаси бўлган кишилар сайёҳ визаси ёки яшашга рухсатномаси олиш учун ариза бериши керак, акс ҳолда мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин. Яшашга рухсат олиш қийин бўлди. Ҳукумат Афғонистон ва Тожикистондан келган ва ҚМБОКБнинг қочқин мандатига эга бўлган кишиларни иқтисодий мигрантлар деб ҳисоблади, баъзан амалдорлар уларни таъқиб қилиб, пора талаб этди. Тожикистондан келган қочқинларнинг аксарияти этник ўзбеклар эди; улар Афғонистондан келган кишилардан фарқли ўлароқ, маҳаллий аҳоли билан тезда тил  топишиб кетди, маҳаллий аҳоли ҳам уларга ёрдам қилиб турди.

Фуқаролиги йўқ кишилар

Баъзи тожикистонлик қочқинларнинг расман фуқаролиги йўқ эди ёки фуқароликдан расман ажраб қолиш хавфига рўпара келди, чунки улардан кўпчилигининг Тожикистон ёки Ўзбекистон эмас, Совет паспорти бор эди. Фуқаролиги бўлмаган ота-оналардан туғилган фарзандлар ота ҳам, она ҳам яшаш рухсатномасига эга бўлсагина фуқаролик олади.

Гарчи фуқаролиги йўқ кишилар сони ҳақида расмий маълумот бўлмаса-да, нуфузли инсон ҳуқуқлари фаоллари Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда тахминан 3000 нафар бундай киши бор, дея баҳолади. Бу шахсларнинг аксарияти аёллар бўлиб, улар 1991 йил мамлакат мустақиллигидан илгари турмуш қурган ва қўшни Туркманистонда яшаган. Шунингдек, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳам фуқаролиги йўқ кишилар мажудлиги ҳақида хабарлар олинди. Ҳужжатларни қалбакилаштиришда айблаб миллати тожик бўлганлардан, ҳатто Ўзбекистон паспортлари ўн йил муқаддам олинган бўлса-да, фуқаролик олиб қўйилгани ҳақида хабарлар бўлган, ва бундай фуқаролар фуқаросиз шахсга айланган.

3-бўлим. Сиёсий жараёнда иштирок этиш эркинлиги

Конституция ва қонунчиликда фуқароларнинг яширин овоз ҳамда универсал ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида эркин ва ҳаққоний даврий сайловлар орқали ҳукуматни танлаш ҳуқуқи белгилаб қўйилган. Амалда эса ҳукумат эркин ва ҳаққоний сайловлар ўтказмади, ифода эркинлигини қатъий чеклаб қўйди ва сиёсий мухолифатни қисувга олди. Собиқ президент ўта марказлашган ҳукуматни кенг ваколатга эга бўлган фармонлар, қонун лойиҳалари тайёрлаб берувчи асосий ҳокимият тармоғи ҳамда ҳукуматнинг лавозимларга тайинлашини, иқтисодиётнинг асосий қисмини ва хавфсизлик кучларини  назорат қилиш орқали бошқарди.

Сайловлар ва сиёсатда иштирок этиш

Сўнгги сайловлар. 2015 йил Март ойидаги сайловлардан кейин Президент Каримов тўртинчи муддатга президент этиб сайланди, гарчи Конституциянинг 90-моддаси икки муддатдан ортиқ президентлик ваколатини тақиқлайди. Каримов 2 сентябр куни вафот этди. Фавқулодда президентлик сайлови 4 декабр куни бўлиб ўтди. Президент вазифасини бажарувчи ва бош вазир Шавкат Мирзиёев 88 фоиз овоз олиб, сайловда ғалаба қозонди. Мирзиёев президентликка ўз номзодини қўйган тўрт кишининг бири эди. ЕХҲТ / ДИИҲБ Ўзбекистондаги олтита сайловларни кузатган эди, бироқ 2016-йилда биринчи марта Ўзбекистон ҳукумати ЕХҲТ / ДИИҲБни тўлиқ кўламли кузатув миссиясини ўтказиш учун таклиф этди. ЕХҲТ / ДИИҲБ кўра, 2016-йилдаги президентлик сайловлари шуни кўрсатдики, сайлов тизимида систематик камчиликлар сақланиб қолган, давлат мансабдор шахсларнинг устунлик қилувчи мавқеи ҳамда асосий эркинликларнинг чекловлари сиёсий плюрализмга путур етказишда давом этмоқда. Бу ҳолатлар туфайли сайлов кампанияси ҳақиқий рақобатсиз ўтди. Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларининг жуда чеклангани ва назорат остидаги бўлганлиги сабабли, сайловчиларда давлат органлари томонидан тақдим этилган қарашдан ташқари бошқа муқобил нуқтаи назар билан танишиш имкони бўлмади. ЕХҲТ / ДИИҲБ ҳисоботида билдирилишича, сайлов куни талайгина қоидабузиш ҳоллари ўрин олган, жумладан, сайлов қутисига бир нечта сайлов бюллетенларни ташлаш ва бир қанча сайловчилар ўрнига овоз бериш каби кенг тарқалган амалиёт кузатилгани ҳақида хабарлар келган. Шу билан бирга, ҳисоботда, сайлов жараёнинининг ошкоралиги ошгани, ногирон сайловчиларга хизмат кўрсатиш ва 600 нафар халқаро кузатувчиларга бемалол кузатиш имкони яратилгани ҳақида ҳам қайд этилган.

Мамлакатда рўйхатдан ўтган тўртта сиёсий партия фаолият юритади ва ушбу ҳар бир партиядан 4-декабр куни ўтган президент сайловларида биттадан номзод иштирок этган. Мавжуд қонунлар ҳақиқий мустақил сиёсий партиялар учун ташкилий жараёнларни, номзодлар тақдим этишни ва сайловолди ташвиқот олиб боришни қийинлаштиради. Қонунларга асосан, Адлия вазирлигига сиёсий партияларнинг фаолиятини суд қарорисиз олти ойга тўхтатиш имкони берилади. Бундан ташқари, ҳукумат мавжуд партияларнинг молиялаштирилиши ва улар фаолиятини матбуотда ёритилишини назорат қилганлар.
ЕХҲТ / ДИИҲБ кузатувчиларига кўра, сайловолди кампанияси давомида рақобат ҳисси кузатилмаган, сайловчиларда эса сиёсий муқобил танлаш учун чинакам танлов имкони бўлмаган. Номзодлар фақат рўйхатдан ўтган сиёсий партия томонидан кўрсатилиши мумкин ва муайян мезонларга мос келиши керак. Бирор бир шахс ўз номзодини тақдим эта олмайди. 2016 йили, номзодларни рўйхатга олиш учун зарур бўлган имзолар сони ҳукумат қарори билан мамлакатдаги сайловчиларнинг беш фоиздан бир фоизгача қисқартирилди. ЕХҲТ / ДИИҲБ қайд этишича, сайловолди кампания ўрта-миёна даражада фаол кечган бўлган, аммо ташвиқот материаллари асосан бир ҳил эди. Номзодлар ўртасида дебатлар олиб борилмаган.

Қонунчилик судьялар, прокурорлар, Миллий хавфсизлик хизмати амалдорлари, қуролли кучларда хизмат қилаётган кишилар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг сиёсий партияларга аъзо бўлишини тақиқлайди. Амалдаги қонунлар дин ва миллий асосда, мамлакат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигига ёки фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари ва эркинликларига қарши бўлган, урушни ёки ижтимоий, миллий ва диний  адоватни тарғиб қиладиган, ҳукуматни ағдариб ташлашга интиладиган  партия тузишни тақиқлайди. Қонун, шунингдек, адоватни тарғиб қилади, террозим фаолиятини қўллаб-қувватлайди, дея “Ҳизб-ут Таҳрир” исломий-сиёсий ташкилотини тақиқлайди. Хабар қилинишича, октябр ва ноябр ойларида давлат органлари Тошкент вилоятида 160 нафардан ортиқ кишини ДАИШ (Исломий давлат)га аъзоликда гумон қилиб, ҳибсга олганлар, зотан ОАВ хабарларига қараганда, ушбу қўлга олинганларнинг аксарияти тинч Ҳизб-ут-Таҳрир аъзолари бўлган.

2005 йилги Андижондаги воқеалардан сўнг ҳукумат бир қанча сиёсий партияларни тақиқлади ёки уларни рўйхатга олишни рад қилди. Собиқ партия раҳбарлари қувғинда бўлди, партиялар эса мамлакатда кучли таянчга эга бўлмагани учун яшаб қолиш йўлида курашди.

Аёллар ва камсонли миллатлар вакилларининг иштироки: Аёллар ва камсонли аҳоли вакилларининг сиёсий жараёндаги иштироки қонунлар томонидан чекланмайди, ва улар, дарҳақиқат, сиёсий жараёнда иштирок этадилар. Конституцияга мувофиқ, миллий озчиликларнинг тўла сиёсий ҳуқуқларга эгалар, ва сайловолди ташқиқот материаллари эса камс онли аҳоли вакиллари тилларида мавжуд. 2016 йилда Марказий сайлов комиссияси сайлов участкаларига ногиронлар кириши ва овоз бериши учун қўшимча имконлар яратиш қарор қабул қилди.

4-бўлим. Коррупция ва ҳукуматда ошкораликнинг етишмаслиги

2016 йил декабр ойида Ўзбекистон парламенти коррупцияга қарши янги қонун қабул қилди. Қонун мулозимлар томонидан йўл қўйилган коррупция учун жиноий жазони кескинлаштирган. Баъзи юқори лавозимли мулозимларнинг коррупция билан боғлиқ ҳибсга олинишига қарамай, коррупция кенг илдиз отгани ҳамон давом этди, мулозимлар эса ҳеч бир жазосиз коррупцион ишларда иштирок этдилар. Маҳаллий кузатувчиларга кўра, айбловлар кўпинча маҳаллий ва республика элиталари орасида ўз мавқеини йўқотган, потенциал иқтисодий ресурлар учун рақобат олиб борганларга қаратилган бўлган ва бундай суд орқали таъқиб қилиш ҳоллари коррупцияга барҳам бериш учун мувофиқлаштирилган ҳаракат натижаси бўлмаган.

Коррупция: Феврал ойида, «Озодлик» радиоси, Озод Европа Радиосининг ўзбек хизмати берган хабарга кўра, Мудофаа вазирлигининг Пскент тумани бўлими бошлиғи майор Содиқ Нишанов тўрт ярим йилга озодликдан маҳрум этилган. Унинг қўл остида ишлаган Иброҳим Қирғизбоев, Жасур Отамуродов ва Илҳом Омоновлар эса беш ярим, уч йил ва икки йил қамоқ жазосига ҳукм этилганлар. Радио манбаларига кўра, зобитлар фирибгарлик ва пора олишда айбдор деб топилганлар.
Май ойида «Озодлик» берган хабарга кўра, Андижон шахрининг собиқ ҳокими Нурилло Алимов мансаб ваколатини суъистемол қилиш ва пора олиш каби қатор жиноятларда айбланиб, 18 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Сентябр ойида Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Бош вазирининг ўринбосари этиб Абдулла Ариповни тайинланди, декабрда Арипов бош вазир этиб тайинланди. Хабарларга кўра, 2012 йилда ҳорижий уяли алоқа компаниясига антенналарни ўрнатишга руҳсат бергани учун Арипов коррупцияда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган эди ва марҳум Президент Каримов томонидан лавозимдан бўшатилганди, аммо баъзи таҳминларга кўра, қўйилган айбловлар Ариповнинг дахлдорлиги ёки айбдорлигини эмас, балки ички сиёсий вазиятни акс этади.

Молия ошкорлиги: Ҳукумат мулозимлари қўшимча иш жойида олган даромадларинигина ошкор қилиши талаб этилади, аммо бундай маълумотларни олиш омма учун имконсиз бўлди.

Омманинг ахборот олиш имкони: Кўп ҳолларда жамоатчилик ҳукумат маълумотларини олиш имконига эга бўлмади, гарчи ҳукумат фуқароларга шикоят ва эътирозлар юбориш имконини берувчи интерактив веб-сайтни ишга туширган. Ҳукумат жамоатчиликка тегишли маълумотлар хусусида камдан-кам ахборот берди, гарчи кўпгина ҳукумат вазирликлари ва органлари интернет саҳифасидан айрим маълумот олиш имкони бўлди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунга мувофиқ, фуқаролар ҳукуматнинг махфий бўлмаган йиғилишларида иштирок этишлари мумкин. Давлат органлари ўз мажлислари ҳақидаги ахборотни тадбирни ўтказиш санасидан камида уч кун олдин эълон қилишлари керак. Шундан сўнг, истаган киши (ўзининг тўлиқ исми ва манзилини кўрсатилган ҳолда) рўйхатдан ўтиш учун ариза бериши ва, тасдиқланган ҳолда, мажлисда иштирок этиши мумкин. Мажлисда иштирок этаётган фуқаролар, мажлис мавзусига оид савол беришлари мумкин, лекин видео ва овоз ёзиш тақиқланади.

5-бўлим. Ҳукуматнинг тахмин этилган инсон ҳуқуқлари бузилишини халқаро ва ноҳукумат ташкилотлар тергов қилишига муносабати

Гарчи ҳукумат кўпинча турли йўллар билан фаолиятига тўсқинлик қилса-да, маҳаллий инсон ҳуқуқлари гуруҳларидан бир қанчаси мамлакат ичида фаолият кўрсатди. Ҳукумат инсон ҳуқуқлари фаолларини тез-тез таъқиб қилиб, қамаб, тахқирлаб, жиноий жавобгарликка тортиб турди. 1 сентябрь – Мустақиллик байрами, 8 декабрь –Конституция куни ва 13 май – Андижон воқеалари содир бўлган кунлари ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари фаолларни қаттиқ назоратга олингани тўғрисида хабарлар бўлди.

Ҳукумат инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича мамлакатда иккита НТ: “Эзгулик” ва Ўзбекистоннинг Мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилотини расман тан олди. Эзгулик вакиллари аъзоларига қарши суд ишини юритишнинг ҳукуматнинг тазйиқ, қўрқитиш ва таҳдидлар мамлакат бўйлаб ўз фаолиятини тўсқинлик давом маълум қилди. Бошқа ташкилотлар рўйхатдан ўта олмади, лекин шунга қарамай ҳам миллий, ҳам халқаро миқёсда фаолият кўрсатаверди.

Ўтган йилларда рўйхатдан ўтишга уриниб кўрган, лекин ўта олмаганлар сирасига Инсон ҳуқуқлари альянси, Гуманитар ҳуқуқ маркази, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти, “Экспертлар иш гуруҳи”, “Мазлум” ташкилотлари киради. Улар юридик шахс сифатида мавжуд бўлмади, аммо офисларни ижарага олиш ёки молиявий битимлар тузиш сингари қийинчиликларга қарамасдан, фаолият юритаверди. Улар банкда ҳисоб рақами очолмади, бу ҳол қонуний йўл билан маблағ олишга йўл бермади. Рўйхатдан ўтмаган гуруҳлар ҳукуматнинг суд орқали таъқиби олдида ҳимоясиз бўлиб қолди. Аммо камдан-кам ҳолларда ҳукумат вакиллари баъзи тадбирларда рўйхатдан ўтмаган гуруҳлар билан бирга иштирок этди.

Ҳукумат идоралари вакиллари мамлакат инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан норасмий тарзда суҳбатлашди. Ушбу инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг баъзилари инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ишларни давлат органлари билан бирга бевосита шуғулланиб, ҳал этишга муваффақ ҳам бўлганлар. Бунинг учун улар ушбу ишлар ҳақида оммага билдирмасликлари керак эди.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига қарши вақти-вақти билан ҳужум уюштириш давом этди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ўз фаолияти учун давомий равишда сохта жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилиши ва бошқа жазолар тайинланишини тасдиқлади.

БМТ ва бошқа халқаро идоралар: Ҳукумат Халқаро меҳнат ташкилотидан (ХМТ) ташқари халқаро идоралар фаолиятини чеклашда давом этди  ҳамда уларнинг инсон ҳуқуқларига амал қилинишини кузатиш ва бу борадаги сиёсатини кескин танқид остига олди.

ЕХҲТ 2006 йилдан бери инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларда чекланган миқдорда иш қилишга эришган, ва ҳукумат йил давомида ушбу ташкилотнинг “инсон ўлчами”, ЕХҲТнинг инсон ҳуқуқлари компоненти сингари бир қанча таклиф этилган лойиҳаларини маъқуллади.

Ҳукумат 10 йилдан буён кўплаб сўровномаларга қарамай БМТ вакилларига мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари муаммоларини мониторинг қилишга рухсат бермади. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари идораси 2006 йилда мамлакатга ташриф учун сўраган илтимоси ҳануз жавобсиз қолмоқда. Шунингдек БМТнинг инсон ҳуқуқлари масаласи билан шуғулланувчи бошқа 11 махсус мандатга эга бўлган вакиллар ва ишчи гуруҳларнинг Ўзбекистонга ткелиш ҳақидаги сўровига ҳам йил мобайнида ҳукумат жавоб бермаган.

Ҳукуматнинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи идоралари: Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман идораси мақсади  фундаментал инсон ҳуқуқларига амал қилиш ва жамоатчиликнинг уларни билишини рағбатлантириш, халқаро инсон ҳуқуқлари меъёрларига мос келадиган қонунчиликни шакллантиришга ёрдам бериш ва ҳуқуқ бузилиши, деб ҳисобланган ҳолатларни бартараф этишдан иборат. Омбудсман идораси у ерга мурожаат қилган фуқаролар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал этишда воситачилик қилди, ҳукумат идораларининг қарорларини  ўзгартириш ёки маъқуллаш бўйича тавсиялар берди, лекин улар мажбурий эмас. Маҳбусларнинг оила аъзолари берган маълумотга кўра, Омбудсман сиёсий жиҳатдан хос ишларга аралишишни истамаган.

Инсон ҳуқуқлари миллий маркази (ИҲММ ) аҳоли ва амалдорларга инсон ҳуқуқлари ва демократия принциплари тўғрисида таълим бериш ҳамда ҳукуматнинг жамоатчиликни инсон ҳуқуқлари тўғрисида ахборот билан таъминлаш борасидаги ҳалқаро мажбуриятларини бажараётганини кафолатлашга масъул бўлган давлат муассасасидир. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, ИҲММ бу ўринда унча самара бермаган, бироқ ИҲММ инсон ҳуқуқлари муаммоларини ҳал қилиш ўрнига, ҳукуматнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги иддаоларини ҳимоя қилиш билан шуғулланган.

6-бўлим. Камситиш, жамиятдаги таҳқирлаш ҳоллари ва одам савдоси

Аёллар

Номусга тегиш ва оиладаги зўравонлик: Қонунлар номусга тегишни, шу жумладан, “яқин қариндош”ни жинсий зўрлашни ман қилади, лекин Жиноят кодекси эр-хотиннинг бир-бирини зўрлашига муайян тақиқ қўймади ва суд бирор маълум ишни кўриб чиқмади.  Урф-одатлар аёлларга ва уларнинг оилаларига жинсий зўрлаш ҳақида очиқ гапиришига йўл бермади, матбуот номусга тегиш ҳақида жуда кам хабар қилди.

Оилада зўравонлик кўп учрашига қарамай, қонунчилик буни махсус тақиқламайди. Қонунларда жисмоний куч ишлатиш ҳолатларига жазо белгиланган бўлса-да, кўпинча милиция ходимлари аёлларнинг ўзларини калтаклаган шерикларидан шикоят қилишини маъқулламади, орган ходимлари  муштумзўрларни камдан-кам ҳолларда уйларидан олиб кетди ёки ҳибсга олди. Аёлларни жисмоний таҳқирлаш масаласига жамиятда жиноий эмас, балки шахсий масала деб қаралди. Бироқ, инсон ҳуқуқлари фаоллари хабар қилишича, маҳаллий милиция ва амалдорлар оиладаги зўравонлик ҳолатларини, жумладан Жиззах вилоятида ва анъанавий консерватив саналган Фарғона водийсида бартараф этишга хоҳиш билдирган. Оила аъзолари ёки катта ёшлилар бундай ҳолатларни  уйнинг ўзида ҳал қилди ва камдан-кам ҳолларда иш судгача етиб борди. Маҳаллий ҳокимият идоралари бундай муштумзўрликни муҳокама қилишдан кўра, эр билан хотинни яраштиришга кўпроқ эътибор қаратди.

Аёллар уйдаги зўравонлик сабаб ўз жонига қасд қилишга уринган ёки қасд қилган ҳолатлар ҳақида хабарлар бўлмади, аммо аёллар масалалари бўйича фаолларнинг маълум қилишича, бундай ҳолатлар ошкор қилинмаган бўлиши мумкин. Кузатувчилар аёл кишининг эри ёки, анъанага кўра, ўзини тўлиқ назорат қиладиган қайнонаси билан келишмовчилиги жонига қасд қилишнинг одатий сабаби эканини айтди. Уйдаги зўравонлик жабрдийдалари учун на давлат қарамоғидаги бошпана ва на ишонч телефонлари бўлди, жуда оз сонли НТлар уйдаги зўравонликка эътибор қаратди.

Жинсий тегажоғлик: Қонунчиликда жинсий тегажоғлик тақиқланиши аниқ белгилаб қўйилмаган, лекин эркак раҳбар учун аёл киши билан бизнес, молиявий ёки бошқа тобе муносабатлар бўлган ҳолатларда уни жинсий алоқа қилишга мажбурлаш жиноят ҳисобланади. Ижтимоий урф-одатлар, сукут сақлаш ва судга мурожаат қилишнинг етишмаслиги ушбу муаммо кўламини  аниқлашни мушкуллаштирди.

Репродуктив ҳуқуқлар: Умуман олганда, эр-хотинлар, шахслар қанча фарзанд кўриш, туғишлар ўртасидаги оралиқ вақтни белгилаш ва қачон фарзанд кўришни, репродуктив саломатликларини бошқаришни ҳамда бу ишни камситиш, мажбурлаш ва зўравонликдан холи бўлган ҳолда, етарли ахборот ва имкониятларга эгалар. Хабарларга кўра, афтидан туғилиш кўрсаткичини назорат қилиш ҳамда болалар ва оналар ўлимини камайтириш учун давлат шифокорлари ҳомиладорлик олдини олишга ва стерилизация каби тиббий чораларга рози бўлишига аёлларга босим ўтказганлар. Инсон ҳуқуқлари ва соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари розиликсиз стерилизация давом этганини тасдиқлади, фақат бу амалда кенг қўлланилгани ва ё ҳукумат мулозимлари бунга кўрсатма берганми, йўқми, ноаниқлигича қолди.

Эркакларнинг ҳам, аёлларнинг ҳам  ҳомиладорликнинг олдини олиш воситаларидан фойдаланиш имкони бўлди. Аксарият туманларда дипломли врачлар ишлайдиган туғруқхоналар мавжуд эди, врачлар ҳомиладорлик вақти ва туғишдан кейинги кенг миқёсли даволаш ишларини бажарди. Баъзи хабарларга кўра, қишлоқ жойларда яшайдиган аёллар шаҳарлик аёлларга нисбатан кўпроқ ҳолларда ўз уйида, малакали доялар кўмагисиз туққан.

Камситиш: Оила, меҳнат, мол-мулк, миллати ва мерос қонунларига кўра эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқий мақоми баравар. Миллий хотин-қизлар қўмитаси (МХҚ) аёлларнинг қонуний ҳуқуқлари таъминланишини рағбатлантирди. Аёллар тарихий нуқтаи назардан, эркаклар даражасида бўлмаса-да, турмушнинг барча жабҳаларида олд мавқеларни эгаллаб келган, аммо маданий ва диний амалиётлар уларнинг янада самарали фаолиятини чегаралаб қўйди. Ҳукумат аёллар ишга жойлашиш, кредит олиш ва айнан бир хил иш учун тенг миқдорда иш ҳақи тўланиши масаласида камситилган ёки камситилмаганига оид маълумотларни жуда кам берди. Меҳнат кодексида аёлларнинг эркаклар билан баб-баробар саноатнинг кўп соҳаларида ишлаши тақиқланади.

 Болалар

Туғилишни рўйхатга олиш: Фуқаролик мамлакат ҳудудида  туғилгач олинади ва ота ёки онадан ўтади. Одатда ҳукумат барча туғилиш ҳолатларини зудлик билан рўйхатга олди.

Тиббий ёрдам: Ҳукумат соғлиқни сақлаш соҳасида ўғил ва қиз болалар учун тенг хизмат кўрсатди, бироқ қаровсиз болалар, мигрант ишчиларнинг фарзандлари сингари пропискаси ва расмий манзили бўлмаган кишилар давлатга қарашли соғлиқни сақлаш муассасаларида даволана олмади.

Болаларга нисбатан зўравонлик: Жамият одатга кўра болаларга нисбатан зўравонлик қилишга оиланинг ички иши деб қаради, бу ҳақда танишиш мумкин бўлган расмий маълумот кам бўлди.

Эрта ва мажбурий турмуш қуриш: Қонунчиликда қизларнинг камида 17, йигитларнинг 18 ёшдан оила қуриши белгиланган, лекин туман истисноли ҳолларда бу ёшни бир йилга камайтириши мумкин. Ҳукуматнинг Хотин-қизлар қўмитаси ва маҳалла вакиллари мунтазам равишда аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориб, эрта турмуш қуриш ва туғишнинг зарарли оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Хотин-қизлар қўмитаси таълим, ўз кучига ишониш, молиявий мустақиллик ҳамда эркин танлаш ҳуқуқининг аҳамияти борасида жамоа вакиллари ва мактабда ўқувчи қизлар учун тез-тез учрашувлар ўтказиб турди. Баъзи қишлоқ жойларда гоҳида қизлар 15 ёшида давлат тан олмайдиган диний маросимларда турмушга узатилди.

Болаларнинг жинсий эксплуатацияси: Қонунчилик болаларни “эксплуатациянинг барча шакллари”дан ҳимоя қилади. Болани фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаш энг кам ойлик иш ҳақининг 25 дан 50 баробаригача жаримага тортиш ва 5 йилгача бўлган қамоқ муддати билан жазоланади.

Икки томоннинг розилиги ила жинсий алоқа билан шуғулланиш учун энг камида 16 ёш бўлиши шарт. Зўрлаб номусга теккани учун 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси белгиланган. Болалар (21 ёшга тўлмаган шахслар) порнографиясини ишлаб чиқариш, кўрсатиш ва тарқатиш жарима ёки уч йил қамоқ билан жазоланади.

Болаларни хорижга олиб қочиш: Ўзбекистон 1980 йили қабул қилинган “Болаларни хорижга олиб қочишнинг фуқаролик-ҳуқуқий жиҳатлари тўғрисида”ги Гаага конвенциясини имзолаган.

Болаларни хорижга олиб қочиш масаласига оид йиллик ҳисоботни ўқиш учун: travel.state.gov/content/childabduction/en/legal/compliance.html

Антисемитизм

Антисемитизм хатти-ҳаракатлари ёки яҳудийларга нисбатан камситиш бўлгани ҳақида маълумот олинмади. Яҳудийлар жамоаси рўйхатдан ўтган марказий ташкилотни расмийлаштириш талабларини бажаролмади, бироқ мамлакатда саккизта рўйхатдан ўтган яҳудий қавми мавжуд эди. Кузатувчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, мамлакатда, тахминан, 10 минг нафар яҳудий бўлиб, улар, асосан, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида жамоа бўлиб яшайди. Улар сони асосан иқтисодий сабабларга кўра кўчиб кетиш оқибатида камая борди.

Одам савдоси

Одам савдоси ҳақида маълумот олиш учун Давлат департаментининг “Одам савдоси тўғрисида”ги ҳисоботига қаранг:http://www.state.gov/j/tip/rls/tiprpt/

Ногирон шахслар

Қонунчилик ногирон кишиларни камситишни тақиқлайди, аммо баъзи ҳолларда ногиронларга нисбатан жамиятда камситиш ҳоллари рўй берди.

Ҳукумат давлатдан ногиронлик нафақаси оладиган фуқароларнинг ногиронлик даражасини тасдиқлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттирди. Бундан мақсадногиронлик учун тўланадиган нафақаларнинг қонунийлигини тасдиқлаш эди деб айтилган.  Лекин тасдиқланмаган хабарларда айтилишича, ушбу жараёнда баъзи ногирон кишилар оладиган нафақа адолатсиз тарзда қисқариб кетди.

Қонунда ногиронларнинг бинолар, шу жумладан хусусий дўкон ва ресторанларга кириши учун имконият яратилмаган бўлса, жарима белгиланиши кўрсатилган. Фаолларнинг хабарига қараганда, йил давомида ҳукумат тахминан 2,500 та шундай ҳолат бўйича жисмоний шахслар ва ташкилотларни жаримага тортган. 2013 йилда қабул қилинган қонун ногиронлар учун шароит яратмаганлик учун жарима миқдорини 6,4-9,2 миллион сўмдан ($1960-$2817) 2,2 миллионга ($674) туширди.

Ногиронлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи фаоллар яратилган шароит талабга жавоб бермаслигини, масалан, сўнгги йилларда қурилган ўрта мактабларнинг ташқарисида нишаб жой – пандуслар борлигини, аммо ичкарисида ногиронлар аравачасида бемалол ҳаракатланиш мумкин бўлган шароит йўқлигини қайд этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ногиронларнинг даволанишини назорат қилди, Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги уларни иш билан таъминлашга шароит яратиб берди. Ахборот ва мулоқот қилиш борасида муаммолар бўлгани тўғрисида хабар олинмади. Таълим ва руҳий касалликни даволаш муассасаларида қонунбузарлик бўлгани ҳақида ҳеч қандай маълумот учрамади.

Меҳнат қонунида барча фуқаролар ишга жойлашишда тенг ҳуқуқлардан фойдаланиши кўрсатилган, бироқ ногиронлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи фаоллар бу борада камситилиш ҳоллари учраганини (7-г бўлимга қаранг), ногиронларнинг тахминан 90 фоизи ишсиз эканини қайд этди. Ҳукумат ногиронлар учун 17000 та иш ўрни яратилгани ҳақида хабар қилди. ҳисобот даврида, ҳукумат 4000 дан зиёд ногиронларни иш билан таъминлади. Ҳукумат талабига кўра, ижтимоий инфратузилма объектлари, шаҳар ва аҳоли яшайдиган ҳудудлар, аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва бошқа объектларда ногирон инсонлар учун йўлакчалар бўлиши керак, аммо бунинг учун махсус давлат дастурлари қабул қилинмагани, инсон ҳуқуқлари фаоллари бу соҳада алоҳида қийинчиликлар борлигини айтганлар. Фаоллар, шунингдек, тергов ва суд жараёнида ногиронларга имо-ишора таржимонлари берилмаган ҳоллар бўлгани хусусида хабар берди. Зотан ҳукумат декабр ойида бўлиб ўтган сайловлар пайтида брайл алифбосида чоп этилган сайлов бюллетенларини тақдим этган.

Ҳукуматга кўра, мамлакатдаги 16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг 30122 нафари ўрта мактабга, 6225 нафари ихтисослаштирилган мактабга, 9499 нафари уйда ташкил этилган мактабга қатнаган. Ўқувчилар совет даврида чоп этилган брайл китобларидан фойдаланган. Кўзи ожиз кишилар учун мослаштирилган компьютерлар мавжуд бўлди.

Миллий, ирқий ва этник камсонли кишилар

Мамлакатда йирик тожик (5 фоиз) ва рус (5.5 фоиз) ҳамда камроқ қозоқ, кореец ва қирғиз миллатига мансуб камсонли аҳоли  мавжуд. Шунингдек,  50 минг кишидан камроқ деб ҳисобланган лўли аҳолиси бор эди. Ушбу гуруҳларга нисбатан зўравонлик ёки камситишга оид шикоятлар жуда кам бўлди.

Этник руслар ва  бошқа камсонли миллатларга мансуб кишилар вақти-вақти билан ишлаш имконияти чекланганидан ташвиш билдирди. Амалдорлар, гарчи кўплаб истисноли ҳоллар бўлса-да, ҳукумат ва бизнесдаги катта лавозимларни этник ўзбеклар учун асраб тургани хабар қилинди.

Қонунчилик фуқароликни олиш учун ўзбек тилини билишни талаб қилмайди, лекин тил аксарият ҳолларда нозик масала бўлиб қолди. Ўзбек тили – давлат тили, Конституцияда президент ҳам уни билиши талаб қилинади. Қонунларда рус тили “миллатлараро мулоқот тили” экани белгилаб қўйилган.

Жинсий ориентацияси ва жинсий мансублигини ўзгартирганларга нисбатан зўравонлик, камситиш ва бошқа таҳқирлаш ҳаракатлари

Эркак билан эркакнинг жинсий алоқа қилиши уч йилгача қамоқ билан жазоланади. Гарчи 2003 йилдан буён ушбу жиноят бўйича ҳибс ё жазога тортиш ҳоллари бўйича маълумот бўлмаса-да, лесбиян, гей, бисексуал, трансгендер ва интерсекс (ЛГБТИ) вакиллари берган маълумотларга кўра, милиция ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари катта миқдорда пора олиш мақсадида гейларни ҳибсга олиш ёки таъқиб қилиш билан қўрқитди. «Озодлик» радиоси маълумотларига кўра, январ ойида, фоҳишабозлик билан шуғулланиши таҳмин қилинган транвсвестит милиция ходимлари томонидан калтаклакланганини акс этувчи видео интернет ва ижтимоий тармоқ орқали тарқаган.  «Озодлик»нинг хабар беришича, бу ҳолат юзасидан икки нафар милиция ходими ўз мансабидан суиистеъмол қилгани учун ишдан олинган. Ушбу иш юзасидан берилган саволларга жавобан, ҳукумат вакиллари «ҳуқуқбузарга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар олиб боргани ички ишлар ходимлари щз лавозимларидан четлаштирилган», деб тасдиқладилар. Аёлнинг бошқа аёл билан жинсий алоқасига нисбатан қонунда жазо белгиланмаган.

5 феврал куни «Ўзбекистон» ТВ канали, собиқ Президенти Ислом Каримов Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг 4 феврал куни бўлиб ўтган махсус сессиясида қилган нутқини эфирга узатди. Ўз нутқида президент очиқсасига гомосексуалларни қоралаган ва бундай ҳаёт тарзини «пропаганда» қилаётган ғарб маданиятини танқид қилган ва уларнинг бошида «нимадир нотўғри ёки ўзгарган бўлиши керак» деган. «Озодлик» радиосининг қўшимча қилишча, Каримов ўз нутқида бир жинсли шахсларнинг жинсий муносабатларини ҳам танқид қилган.

Умуман олганда, ҳамжинсбозлик жамиятда тақиқланган мавзу ҳисобланди, ва ЛГБТИ вакилларининг маълум бўлган ташкилотлари йўқ. Жинсий ориентацияси ёки жинсий мансублигини ўзгартирганларга нисбатан ишга қабул қилишда, уй-жой беришда, фуқаролик бўлмаганда, таълим олиш ёки даволанишда расмий ёки ижтимоий камситиш бўлгани маълум эмас, аммо кузатувчиларнинг фикрича, бу ҳол жинсдоши билан жинсий алоқа қилиш масаласи жамиятда табу мавзу бўлганлиги билан боғлиқ.

ОИВ ва ОИТС

ОИВга чалинган кишиларнинг хабарига кўра, улар давлат муассасалари, соғлиқни сақлаш соҳаси, қонунни қўлловчи  идоралар ходимлари, уйни ижарага берувчилар ва иш берувчилар томонидан ижтимоий жиҳатдан яккалатиб қўйилганлар. Ҳарбий маъмурлар хизматга чақирилган йигитларни ОИВ билан оғригани аниқланиши билан армиядан кетказди. ЛГБТИ жамиятининг баъзи фаоллари берган хабарга кўра, шифохоналарнинг бош шифокорлари ОИВ юқтирган беморларнинг шахсий тарихини ўрганиб чиққач, уларни гиёҳвандлар, гомосексуалист ёки фоҳиша сифатида таснифлаганлар. Шахсий варақасида «гомосексуал» деган белги қўйилган одам тергов учун милицияга юборилган чунки эркаклар ўртасида жинсий муносабатлар жиноят ҳисобланади. Ҳукумат НТ фаолиятига чекловлар жорий этгани оқибатида ОИВ/ОИТС билан оғриган кишиларга ёрдам берадиган ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган НТлар сони кескин қисқариб кетди. ОИВ/ОИТС билан боғлиқ демографик ёки тиббий текширувга оид ишончли маълумотлар жамоатчиликка ошкор этилмади.

7-бўлим. Меҳнаткашларнинг ҳуқуқлари

а.  Уюшма тузиш эркинлиги ва жамоа бўлиб музокара қилиш ҳуқуқи

Қонунчилик, умуман олганда меҳнаткашларга ўз хоҳишига қараб мустақил уюшмалар тузиш, уларга бирлашиш ва жамоа бўлиб музокара қилиш ҳуқуқини беради. Қонунда, агар касаба уюшмаси мавжуд бўлмаса, меҳнаткашлар томонидан сайланган бошқа кенгашларга жамоа бўлиб муҳокама қилиш ҳуқуқи берилиши хусусида аниқ маълумот кўрсатилмаган. Қонунчилик иш ташлаш ҳуқуқини на таъминлайди, на тақиқлайди. Қонун уюшмага қарши камситишни тақиқлайди. Касаба уюшмалари ҳақидаги қонунга кўра, касабага аъзо бўлганлиги учун ишчиларни ишдан бўшатиш мумкин эмас, бироқ касаба уюшмада фаолият юритгани учун ишдан бўшатилган ишчилар ўз лавозимига қайта тикланиши керак деган модда қонунда йўқ. Жамоат ишларидаги кўнгилли ишчилар ва хусусий шахслар томонидан шартномасиз ишга ёлланган ишчилар ҳуқуқий ҳимояга эга эмаслар.

Ҳукумат тегишли қонунларга муносиб даражада риоя қилмади, мустақил касаба уюшмалар бўлмаган. Маъмурий кодексининг 200 моддаси ва Жиноят кодексининг 217 моддаси бирлашиш эркинлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун энг кам иш ҳақининг бешдан ўнга баробаргача бўлган миқдорида жарима белгилайди. Ресурслар, текшириш ва ишга қайта тиклаш ҳоллари камда-кам вазиятларда рўй берган, ва бирлашиш эркинлиги ва жамоавий музокаралар олиб бориш ҳуқуқлари бузилганлиги учун қонун томонидан ҳеч қандай жазо белгиланмаган. Октябр ойида мамлакат ХМТнинг 87-сонли Конвенциясини ратификация қилди (бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш) ва «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тузатишлар киритди. Натижада ишчиларнинг меҳнати ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда касаба уюшмалар роли ошди.

Умуман олганда, меҳнаткашлар касаба уюшмалари тузиш ва уларга бирлашиш ҳуқуқидан фойдаланмади, чунки улар муқобил касаба уюшмалари тузишга урингани учун тезда жазоланишидан қўрқди. Касаба уюшмалари марказлашган ва ҳукуматга буткул қарам бўлиб қолди.

Давлат назоратидаги  Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси энг катта уюшма бўлиб, таркибига 35800 та бирламчи ташкилот ва 14 та вилоятлар миқёсидаги касаба уюшмаси киради, унга мамлакат меҳнаткашларининг 60 фоизи аъзодир. Федерация раҳбарлари уюшма бошқарувида сайланишдан кўра Президент девони томонидан тайинланди.  Маҳаллий даражадаги барча вилоят ва ишлаб чиқариш касаба уюшмаларини давлат бошқарди.

Касаба уюшмалари  ва уларнинг раҳбарлари иш берувчиси ёки давлат назоратидаги муассасаларнинг аралашувисиз фаолият юритадиган даражада эркин бўлмади. Касаба уюшмалари, гарчи соғлиқни сақлаш ва иш хавфсизлиги масалаларида муайян таъсир кучига эга бўлса-да, давлат ташкилотчилигидаги муассаса бўлгани учун ваколатлари жуда оз эди. Жамоа бўлиб шартнома тузиш ҳуқуқидан фойдаланилмади. Масалан, Меҳнат ва Молия вазирликлари Касаба уюшмалари федерацияси  билан маслаҳат қилган ҳолда давлат хизматчиларига маош белгилади. Энди ривожланаетган хусусий секторда маошни раҳбарият белгилади ёки ишга кириш учун шартнома тузаётган кишилар билан алоҳида-алоҳида музокара олиб борди. Меҳнат арбитражига масъул давлат муассасаси бўлмади.

б. Мажбурий меҳнатни тақиқлаш

Қонунчилик ғайри-ихтиёрий ёки мажбурий ишлатишни тақиқлайди, фақат талончилик, фирибгарлик ёки солиқ тўлашдан бўйин товлаш сингари қонунбузарликлар учун ҳуқуқий жазолар ёки қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар бундан мустасно. Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс айрим қонунбузарликлар учун жазо сифатида мажбурий меҳнат қўллашга руҳсат берган; жумладан тухмат, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғаш; тақиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларни яратиш ва ташкил этиш ёки улар фаолиятида иштирок этиш; учрашувлар, намойишлар, юришлар ва демонстрациялар ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузиш. Кўп ҳолларда, ҳукумат, мажбурий меҳнат қўлланилгани ҳақидаги шикоят (ҳатто мустақил кузатувчилардан тушган шикоят) бўйича суриштирув олиб борган, ва бунинг оқибатида одамларни ишлашга мажбур қилишда айбланган етти нафар маҳаллий мансабдорга қарши суд жараени, маъмурий жазо ва жарималар қўлланилган. 2016-йилда, ҳукумат мажбурий меҳнатни тақиқлаш, шу жумладан пахта йиғим-терими даврида ҳам тақиқлаш ҳақида жамоатчилик хабардорлиги оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар олиб борди. Пахта йиғим-терими мавсумида катталар мажбурий меҳнатини бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати муайян прогрессга эришганлиги ҳақида ХМТ тасдиқлади. Бу ҳақида бевосита пахта теришга мажбур қилинган одамлар сони камайиши далолат беради, бироқ самарали профилактик саъй-ҳаракатлар мунтазам олиб борилмаган ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфи ҳамон сақланиб қолмоқда.

Ҳукумат томонидан рағбатлантирилган катталарнинг мажбурий меҳнатидан пахта йиғим-терими даврида кенг фодаланилди. Мамлакат ҳукумати пахта етиштириш бўйича белгиланган давлат режаси бажаришни фермерлар ва маҳаллий мансабдорлардан талаб қилишда давом этди, аммо пахта ва меҳнат кучи учун паст нарх белгилади, натижада ўз хохиши билан пахта теришни истаганлар сони кўп бўлмади. Бу ўз навбатида давлат ишида ишлайдиган катталарнинг кенг кўламда ҳамда кичикроқ кўламда болаларни пахта теримига сафарбар этилишига олиб келди. Ҳукумат, шунингдек, пахта далаларида меҳнат ҳуқуқларини эҳтимол бузилишларини яширишда давом этди ва бунинг учун терим жараенини кузатиш ва хужжатлаштиришга ҳаракат қилган мустақил кузатувчиларга тазйиқ ўтказиш ва уларни тутқинликда ушлаш орқали фаол қарши чиқди. Катта ёшлилар кунига 55-70 кг пахта териши лозим эди. Бир кунлик иш ҳақи 15400-18200 сўм бўлди ($4.72 – $5.57). Ишлаб топилган даромад миқдори долларнинг расмий айирбошлаш нарҳида келтирилган, аммо қора бозор курси бўйича ҳисобланса, даромад расмий кўрсаткичларнинг тахминан ярмини ташкил этади. Ҳукумат биринчи маротаба йиллик режани бажара олмаганини эълон қилди. Иш шароити ҳар вилоятда ва фермерлик хўжалигида турлича бўлди. Йиғим ишларида овқат ва ётоқнинг талабга жавоб бермаслиги, талабалар учун ичимлик суви йўқлиги ҳақида хабарлар бўлиб турди.

Катталарни сафарбарлик кўлами ҳар вилоятда бир-биридан анча фарқ қилди. Уч йилдан буён ҳукумат 18 ёшга тўлмаган болаларни меҳнатга систематик сафарбар қилишни тақиқлаб келади. Лекин пахта мавсумининг сўнгги ҳафталарида айрим маҳаллий мулозимлар 14-16 ёшли талабаларни пахтага чиқарди.

2016 йилнинг йиғим-терим ишларига ўқитувчи ва шифокорларнинг жалб қилининишини тақиқлаши ҳақидаги ҳукумат баёнотларига қарамай, бундай сафарбарлик бу йил ҳам давом этди. Мустақил манбаларнинг айтишича, пахта йиғим-терими вақтида балоғат ёшига етмаганлар ўрнини қоплаш учун балоғитга етган давлат хизматчиларини мажбурлаб ишлатилган ҳолатлар йил давомида кўпайди. Давлат органлари ўқитувчилар ва мактаб раҳбарияти йиғим-теримда ё назоратчи бўлиб, ёки ўзлари ҳам пахта териб қатнашишини буюрди. Кўплаб мактаб, коллеж ва лицейлар кам сонли ўқитувчилар ишлаган ҳолда очиқ бўлди, аммо маълум бир вилоятларда ходимлар етишмаслиги сабабли коллежлар ёпилгани ё дарслар бекор қилингани ҳақида хабарлар олинди. Бу ҳолат тиббиёт секторида хам кенг кузатилди, чунки пахта терим мавсумида шифохоналар ва поликлиникаларда ишлайдиган ходимлар етишмаган. Пахта йиғим-терими вақтида давлат сектори хизматчиларининг иш жойида бўлмагани жамоалар ишига салбий таъсир кўрсатди, тиббий муолажалар кўп ҳолларда тез-тез орқага сурилди, муҳим давлат  хизматлари кечиктирилди.

Унча кўп бўлмаган хабарларда айтилишича, маҳаллий мансабдор шахслар фермерларни ипак қуртини етиштиришга мажбурлаганлар, шунингдек маҳаллий мансабдор шахслар ўқитувчилар, талабалар, (шу жумладан болалар), хусусий бизнес ходимлари ва бошқаларни қурилиш ва қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларида ишлашга, кўча ва хиёбонларни тозалашга мажбурлаганлар (7-с бўлимини ўқинг).

Давлат департаментининг “Одам савдоси тўғрисида”ги ҳисоботига қаранг: http://www.state.gov/j/tip/rls/tiprpt/

в. Болалар меҳнатини тақиқлаш ва ишга қабул қилишнинг белгиланган энг кичик ёши

Қонунда ишга киришнинг минимал ёши 16 ёш экани, иш 18 ёшгача бўлган болаларнинг ўқишига  халақит бермаслиги белгилаб қўйилган. Қонунда болаларнинг 15 ёшдан бошлаб тўлиқсиз иш куни, мактабда ўқиш бўлмаган пайти, ота-онасининг розилигига кўра, ҳафтасига кўпи билан 24 соат, ўқиш бўлган пайт эса  12 соат ишлаш ҳуқуқи кўрсатилган. Қонун 15 ёшга тўлмаган болаларнинг “енгил меҳнат”га жалб этилишига ўқишига халақит бермаса ҳам, соғлиги ёки ривожланишига таъсир қилмаса ҳам рухсат бермайди, лекин ушбу қоидага амалда ҳар доим ҳам риоя қилинмади.  Мактабда ўқиш бўлмаган пайтлари 16-18 яшар болалар ҳафтасига 36 соат, ўқиш бўлган пайтлар эса ҳафтасига 18 соат ишлаши мумкин. Қабул қилинган қарорларга кўра, 18 ёшга тўлмаган болаларнинг хавфли ишларда ишлаши ман қилинади ҳамда иш берувчиларнинг болаларни хавфли шароитлар, жумладан, ер ости, сув ости, хавфли баландликлар ёки қўлда пахта териш мавсумида хавфли ускуналар ёнида ишлатиши тақиқланади. Болалар қишлоқ хўжалиги, новвойхона ёки дўкон сингари оилавий корхоналарда ва кўча сотувчилари сифатида ишга жалб қилинди.

Меҳнат қонунчилиги Меҳнат вазирлиги инспекторларига болалар меҳнати тўғрисидаги қонунларга риоя этилишига асосий эътибор қаратишдай ваколатни бермайди. Болалар меҳнати тўғрисидаги қонунларга риоя этилишини таъминлаш ваколати  Меҳнат вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва унинг умумий жиноятларни тергов қилиш бўйича терговчиларига берилган. Бош вазир идораси болаларни пахта даласига келтирмаслик ҳамда тиббиёт ва таълимот соҳалари ходимларини пахта теримига жалб этмаслик ҳақидаги қарорларнинг ҳаётга тадбиқ этилишини мувофиқлаштиришда етакчи роль ўйнади. Хабарларга кўра, маҳаллий ҳукумат кўпинча мониторинг гуруҳлари ташкиллаштириб, ота-оналар ва мактаблар болаларга пахта териш учун рухсат бермаслигини таъминлаш ишида қатнашди. ИИВ қишлоқ хўжалиги соҳасини инспекция қилган-қилмагани маълум эмас. «Боланинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқига зарар етказишига мумкин бўлган ишда»да болалар меҳнатидан фойдаланганларга нисбатан қонунга мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг бирдан то уч маротаба бўлган миқдорига тенг бўлган жарима белгиланган. Йил давомида, болалар меҳнатига оид қонун ҳужжатларини бузилиши бўйича жавобгарликка тортилганлар ҳақида хабар келмаган.

Йил давомида ҳукумат Навоий, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида пахта секторида болалар меҳнатини кузатиш бўйича ХМТ методологияси ёрдамида ўз мониторингини амалга оширди. ХМТ бошчилигидаги миссияси эса қолган вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида пахта терим жараенини мониторинг қилган. ХМТ миссияси, пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан тизимли равишда фойдаланиш ҳоллари кузатилмаган, деган хулосага келган, бироқ мажбурий меҳнатнинг учраши эҳтимоли ҳамон мавжуд бўлган, гарчи пахта терувчиларнинг аксарият қисми (учдан икки қисми) ихтиёрий равишда пахта теримига келган ва пахта теришга мажбурлаш ҳоллари унча кўп бўлмаган.

10 ёшда бўлган баъзи ўқувчилар ҳамон пахта экинини парвариш қилиш ва пахта теримида меҳнат қилганлар, бироқ аввалги йиллардан фарқли ўлароқ, уларнинг пахта даласида ҳозир бўлиши умуммиллий сафарбарлик натижаси эмас, балки алоҳида ёки муайян сабаблар натижаси бўлган.  Ҳукумат коллеж ва лицейларнинг учинчи курс талабаларини пахта теримига (баъзан бир хафтагача бўлган муддатга) сафарбар қилишда давом этди. Бу ҳол таълим жараёнининг узилишига олиб келди. Учинчи курс талабаларининг аксарияти 18 ёш ёки ундан катта ёшда бўлган. Бироқ, бу амалиёт оқибатида 18 ёшли билан бир курсда ўқийдиган 17-ёшли талабалар ҳам сафарбар этилганлиги ҳақида хабарлар келган. Баъзи университетларнинг мулозимлари талабаларни 8 хафтагача пахта далаларида ишлашга юборганлар. Бу давр мобайнда талабалар университетларидан анча олисда,чодир тикилган жамлоқларда ёки далаларга яқин жойлашган мактабларда яшаганлар. Ишчи-талабаларнинг яшаш шароитларини назорат қилишга урунган баъзи инсон ҳуқуқлари фаолларининг ҳабар беришича, ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан аралашиш, жумладан фаолларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ҳоллари бўлган. Аввалги йилларда бўлгани каби, таълим муассасалари пахта теримида иштирок этмаган талабаларни ўқишдан ҳайдаш таҳдидларини қилганлар ёки пахта теримида талабалардан «ихтиерий равишда иштирок этаетганлари» ҳақидаги аризага имзо чекишни талаб қилганлар. Кузни йиғим-терим вақтида учта касб-ҳунар коллежи, иккита мактаб ва битта поликлиника пахта теримчиларини яшаш жойи билан таъминлаш учун кенг жамоатчиликка ёпиб қўйилди. Шикоятлар тушгандан сўнг давлат вакиллари вазиятни тўғирлаш чораларини кўрдилар ва ёпилган поликлиника ва ўқув юртларини очдилар.

АҚШ Меҳнат вазирлигининг “Болалар меҳнатининг энг ёмон турлари бўйича хулосалар: www.dol.gov/ilab/reports/child-labor/findings/.

г. Ишга кириш ва касб-ҳунар соҳасидаги камситиш

Меҳнат ва бандлик соҳасида қонунчилик ирқ, жинс, тилга кўра камситишни тақиқлайди. Меҳнан кодексида кўрсатилишича, давлат ҳимоясига лойиқ ёки алоҳида шароит талаб этадиган шахслар, жумладан аёллар, болалар ва ногиронларга бўлган алоҳида муносабат камситилувчи деб кўрилмаслиги лозим. Қонунда жинсий ориентацияси ёки жинсий мансублигини ўзгартирганларга нисбатан ёки ёши, сиёсий қараши, бирор миллатга мансублиги ёки фуқаролиги ёки ижтимоий келиб чиқиши қараб камситиш ҳолларини тақиқлаш моддалари йўқ. ОИВга чалинган шахсларнинг маълум бир ишларга, жумладан, қон ёки қон маҳсулотлари билан бевосита алоқани талаб қилувчи тиббиёт соҳасига, косметология иши ё сартарошликка олиниши қонунан тақиқланади. Умуман олганда, ҳукумат бу қарорларни ҳаётга самарали татбиқ этмади. Жарималарга оид маълумот мавжуд эмас. Бандлик соҳасида дискриминация ҳоллари ҳақида сўнгги ишончли маълумот мавжуд эмас.

Чет элдан келган ишчилар ўзбекистонлик меҳнаткашлар каби ҳуқуқий ҳимоя остига олинади токи иш берувчилар барча қонуний талабларга амал қилган бўлсалар. Ҳуқуқий қоидаларга риоя этмаган ўзбекистонлик иш берувчиларга нисбатан бир қатор жазо турлари мавжуд. Меҳнат ҳуқуқини ҳаётга татбиқ этиш тегишли идораларда ходим етишмаслиги ва коррупция сабабли суст кечди.

д. Мақбул иш шароитлари

Давлат секторидаги ойлик маошларни ҳамда турли солиқ ва тўлов мажбуриятларини ҳисоблашда фойдаланиладиган энг кам иш ҳақи 2015 йил сентябрдан 2016 йил сентябр оралиғида 130 240 сўм (40 доллар) бўлди. 1 октябр куни бу кўрсаткич 15 фоиз кўтарилиб, 149 775 сўмга (46 доллар) етди. (валюта расмий курсда конвертация қилиш қийин бўлганлиги сабабли энг кам ойлик маошнинг реал даромад кучи расмий курснинг тахминан ярмига тенг.)

Расмий маълумотларга кўра, (12 миллиондан) тахминан 360 000 штатли ишчилар энг кам иш ҳақини олганлар. 2013 йилда Президент меҳнат қонунчилигига ўзгартириш киритди, унга кўра кундузги давлат сектори ходимлари учун энг кам иш ҳақи 230 000 сўмга ($70) кўтарилган. Ўртача маош бўйича расмий статистика мавжуд эмас, лекин аксарият мутахассислар фикрига кўра ўртача маош солиқдан олдин 780 000 сўмга тенг (АҚШ $ 239). Бу кўрсаткич қишлоқ хўжалигидаги иш ҳақи ҳисобга олмайди. Битта хонадоннинг ўртача даромадига доир ишончли ёки тахминий маълумотлар мавжуд эмас.

Ҳукумат амалдорлари қашшоқлик даражасини ҳар куни 2,100 килокалориядан кам овқат истеъмол қилиш деб маълум қилди, бироқ ҳукумат қашшоқлик даражасига оид ҳеч бир кўрсаткичларни эълон қилмади. Ҳукуматга кўра, аҳолининг 17 фоизи турмуш тарзи қашшоқлик даражасидан паст бўлди, аммо турли кўрсаткичлардан фойдаланилган баъзи норсамий ҳисоб-китоблар буни 77 фоизга тенглигини кўрсатди.

Қонунчиликда стандарт иш ҳафтаси 40 соат қилиб ва 24 соатлик дам олиш даври белгиланган. Қонунга мувофиқ, ишчилар ҳар йили иш берувчи ҳисобидан таътилга чиқиш ҳуқуқига эгалар. Қонунда қайд этилишича, меъёридан ошиқ ишлаш меҳнат шартномасида белгилаб қўйилиши ёки ишчи аъзо касаба уюшмаси билан келишиб олиниши ва қўшимча иш ҳақи ёки таътил сифатида қопланиши керак. Бундай компенсация қўшимча тўлов ёки таътил шаклида берилиши мумкин.  Қонунчиликка кўра, қўшимча иш учун товон пули ишчи бир соатлик ҳақининг 200 фоизидан, қўшимча таътил вақти эса ҳақиқий қўшимча иш вақти узунлигидан кам бўлиши мумкин эмас. Ишчи бир йилда 120 соатдан кўп қўшимча ишлай олмайди, бироқ бу чекловга хусусан давлат секторида амал қилинмади. Қонун мажбурий қўшимча ишни тақиқлайди.

Меҳнат вазирлиги касаба уюшмалари билан келишган ҳолда профессионал соғлиқ ва хавфсизлик стандартларини ўрнатади ва ҳаётга жорий қилади. Иш берувчилар меҳнат муҳофазасига оид стандартлар, қоидалар ва нормативлар ҳамда коллектив шартномалар доирасида олган мажбуриятларга риоя қилишни таъминлашга масъуллар. Хабарларга кўра, бу қоидаларни жорий этиш самарасиз кечган. Гарчи йўриқномаларда кафолатлар кўзда тутилган бўлса-да, кўпинча хавфли ишларда ишлайдиган ишчиларга ҳимоя кийимлари ва анжомлари етишмади. Меҳнат инспекторлари кичик ва ўрта бизнес корхоналарини фақат тўрт йилда бир марта, йирик корхоналарни эса ҳар  уч йилда бир марта инспекция қилди. Бундан ташқари, Меҳнат вазирлиги ёки маҳаллий ҳокимлик ҳам корхоналарни танлаб олиб, инспекция қилиш ташаббуси билан чиқиши мумкин, махсус текширувлар бирор кўнгилсиз ҳодиса ёки шикоятларга жавобан амалга оширилади.

Мамлакатдаги 14 та маъмурий ҳудудда тахминан 5-8 нафар меҳнат инспекторлари бўлган, қурилиш, кончилик ва ишлаб чиқариш сингари йирик саноатларда ихтисослаштирилган идоралар бўлди. Меҳнат инспекторлари давлатга қарашли корхоналарни текширишга расмий тус бериб, одатда эътиборни кўпроқ хусусий секторга қаратди. Хабарларга кўра, жарималар кўпинча жойига қараб белгиланди, кўп ҳолларда иш берувчи инспекторлар билан норасмий келишган ҳолда жарималарни енгиллаштирди. Қонунга асосан, барча соҳаларда соғлиқни сақлаш ва хафсизлик стандартлари амал қилиши лозим. Иш ўрни ҳужжатлаштирилмаган норасмий хўжаликда бу қонун тадбиқ этилмади. Йил давомида Меҳнат вазирлиги солиқ идораси билан ҳамкорликда барча хусусий клиникаларни текшириб, кенг тарқалаётган шартномасиз ишга ёлланган мутахассисларни аниқлади.

Ҳукумат Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) нинг мамлакат дастурини 2020 йилгача узайтиришга рози бўлди. Бу қарор меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллашишига хизмат қилади. Меҳнат муносабатларида энг кенг тарқалган қонунбузилиш ҳоллари қаторига шартномасиз ишлаш (1,9%) эълон қилинган тўловдан камроқ маош олиш (0,8%), кеч амалга оширилган тўловлар (1,3%), меъёрларга мос бўлмаган санитария-гигиена шароитлари (14,5%). 2016-йилда, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиб, давлат органлари тузатиш чораларини амалга оширдилар, ва 74 фермер хўжаликлари тегишли шартномалар, транспорт, яхшироқ санитария шароитлари, озиқ-овқат ва ичимлик суви, шунингдек ўз вақтида маош тўланишини таъминлаши керак деган кўрсатма бердилар.

Қонунда ишчилар, мабодо, иш берувчи  тегишли хавфсизлик чораларини кўра олмаса, хавфли ишларни бажармасликка ҳақли экани белгиланган. Бундай ҳолатларда иш тўхтаб турган вақт учун ҳам иш берувчи ишчига тўлов тўлаши керак ва агар ишчи ишдан кетишни истаса, иш берувчи  унга ишдан бўшаш пайтида бериладиган тўлов тўлайди. Умуман олганда, ишчилар ушбу ҳуқуқдан фойдаланмади, қонун ҳаётга етарли даражада жорий этилмагани учун  улар иш берувчиларнинг ўч олишидан қўрқди. Қонун иш берувчилардан ишчининг меҳнат қилаётган пайтда ҳаёти ва соғлигига иш билан боғлиқ етказилган зарар, касб касаллиги ёки соғлиққа етказилган  бошқа зарар учун фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни талаб этади. Бундан ташқари, компания ходимлари талаблар билан чиқиш ҳуқуқига эгалар, ва компания бошқаруви меҳнат шароитлари ва иш жойларидаги хавфсизлик, мавжуд шахсий муҳофаза воситалари, нафақалар ва компенсациялар ҳақидаги маълумотларни бериши шарт. Иш пайтидаги соғлиқ ва хавфсизлик билан боғлиқ ушбу қонун бузилиши ҳақида маълумот йўқ.

Ҳукумат ва расмий матбуот норасмий иқтисодда банд бўлган ишчилар сонини эълон қилмади. Бундай ишдаги кишилар кўпинча расмий ярим иш кунлик ёки кам ойлик тўланадиган иш билан банд бўлди. Норасмий иқтисоддаги ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси билан шуғулланувчи самарали давлат дастурлари йўқ эди. Кўпроқ давлат секторида ойлик, қўшимча иш, соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлиги билан боғлиқ қонунбузарликлар содир этилди. Қонун бузилиши содир бўлган тармоқлар ёки эксплуататорлик меҳнат шароитларига дуч келган ишчилар гуруҳлар ҳақида батафсил маълумот йўқ.