Аёллар ишчи кучини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаб, USAID “Аёллар кучи: Пандемиядан кейинги ўсиш тенденциялари” саммитини ўтказди

2021 йил 23 август, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт
агентлиги (USAID) аёл раҳбарлар, тадбиркорлар, аёлларга тегишли кичик ва ўрта
бизнес корхоналари, фаоллар, инфлюенсерлар, блогерлар, аёллар
бошчилигидаги бизнес уюшмалари ва тегишли нодавлат ташкилотлари учун
“Аёллар кучи: пандемиядан кейинги ўсиш тенденциялари” номли аёллар
саммитини ўтказди.
Аёллар саммитида йиғилган манфаатдор томонлар COVID-19 инқирози гендер
тенгсизлигини қандай кучайтирганини муҳокама қилиб, кучли иқтисодий ўсишни
сақлаб қолиш ва аёлларнинг расмий иқтисодиётдаги иштирокини яхшилаш
зарурлигини тасдиқлади. Аёлларнинг иштироки иқтисодиётни қайта қуриш ва
тиклаш ҳаракатларининг марказида қолмоқда. Саммитда Қозоғистон, Қирғиз
Республикаси, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистондан 80 дан
ортиқ иштирокчилар, шу жумладан, сиёсатчилар, бизнеслар ва халқаро
ташкилотлар раҳбарлари, инноваторлар, тадбиркорлар ва дизайнерлар иштирок
этдилар.
Саммит Марказий Осиё ва Ҳиндистон аёлларининг COVID-19 оқибатларини
бартараф этиш ва пандемиядан кейинги муаммоларни ҳал қилишда турли
фаолиятни бажараётганини, шунингдек, аёлларнинг ишчи кучида, пандемиядан
кейинги тенденцияларда ва гендер тенгсизлигини бартараф этиш имкониятларида
салоҳиятини муҳокама қилиш учун юқори даражадаги мулоқот платформасини
ташкил этиш учун чақирилган.
Саммитда сўзга чиққан USAID нинг Ўзбекистондаги Миссияси директори Микаэла
Мередит шундай деди: “USAID да гендер тенглиги ва аёлларнинг имкониятларини
кенгайтириш бизнинг ривожлантириш соҳасидаги фаолиятимизнинг асосини
ташкил этади. Ушбу саммит давомида биз пандемия ва пандемиядан кейинги
оқибатларга қарши курашда аёлларнинг ўзига хос ролини кўриб чиқдик. Умид
қиламанки, бу саммит доимий мулоқот платформасига айланади ва келгуси
йиллар давомида аёлларнинг иқтисодий интеграциясини ижобий шакллантиради”.

Тадбир USAID нинг Рақобатбардошлик, савдо ва иш ўринлари яратиш лойиҳаси ва
Қозоғистон халқаро тараққиёт агентлиги (KazAID) томонидан АҚШ Савдо
вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури билан ҳамкорликда
ташкил этилган.
Тадбир давомида маърузачилар пандемия билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб
ўтишда ўз фикрлари ва ютуқлари билан бўлишиб, даромадларни сақлаб қолиш ва
янги иш ўринларини яратиш учун пандемиядан кейинги оқибатларни бартараф
этишда аёлларнинг ўзига хос ролини таъкидладилар. Иштирокчилар Марказий ва
Жанубий Осиёдаги аёлларнинг улкан саъй-ҳаракатлари, жумладан, COVID-19 га
қарши вакциналарни ишлаб чиқиш, ишчи кучи талабларини қондириш учун янги
таълим дастурлари, ижтимоий инновациялар ва стартаплар ҳақида билиб
олдилар.
USAID минтақа мамлакатларида гендер тенгсизлигини камайтиришни қўллаб-
қувватлайди ҳамда аёлларнинг ишчи кучидаги иштироки билан богълиқ
муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашади. Қизлар ва аёлларнинг иқтисодий
имкониятлар, таълим, савдо-сотиқ ва боғлиқлик имкониятларининг ошиши равнақ
топишга, ўсиш ва фаровонликка ижобий таъсир кўрсатади. Умуман олганда, АҚШ
Ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари узоқ муддатли иқтисодий барқарорликка ва
минтақадаги аёлларга тегишли корхоналарнинг рақобатбардошлигига ёрдам
беради.

###

USAID Ўзбекистон Ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификациялаш
ва минтақавий савдони кўпайтириш, соғлиқ учун жиддий тахдидлар, жумладан,
COVID-19 билан курашиш, ва аҳолининг эҳтиёжларини қондириш учун ҳукумат
салоҳиятини ошириш борасида ҳамкорлик қилади. Қўшимча маълумот олиш учун
қуйидаги манзилга ўтинг: https://www.usaid.gov/uzbekistan.