Заявление посольства США по поводу освобождения шестерых человек

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматини олти нафар маҳбус – журналист Ғайрат Михлибоев ҳамда инсон ҳуқуқлари фаоллари Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов, Қудрат Расуловни ҳамда опа-сингил Меҳринисо ва Зулхумор Хамдамоваларни озод этгани билан қутлайди. Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маҳбусларни озод этиш орқали фуқаролик жамиятини руҳлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлайди. Биз келгусида ҳам миллий ислоҳотлар режаси ва тараққиёт мақсадларини илгари суриш йўлида Ўзбекистон ҳуқумати ва фуқаролик жамияти ўртасида самарали муносабат ўрнатишга чақирамиз.